Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Мозорга киришда қайси оёқ биринчи қўйилади? 09.04.2016

Савол:

Ассалому алайкум, домла. Мозорга ўнг оёқ билан кириладими ёки чап оёқ биланми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Булим Одоб-ахлоқ
7688
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Қабристонга кириб, ўлимни, охиратни эсланади, маййитлар ҳақига дуолар қилинади, истиғфор айтилади. Қуръон ўқиб савоби бағишласа, манфаати етишидан умид қилинади.
       Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга ўнг оёқ билан кириб, ундан чиқишда чап оёқни қўйишлари ҳақида ҳадислар ворид бўлган. Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳурматли ва мукаррам бўлган ишларни ўнг қўл ёки ўнг оёқни муқаддам қўярдилар. Паст ва ҳурматсиз нарсаларда эса аксини қилардилар. Ҳожатхонага киришда чап оёқни муқаддам қилиб, ундан чиқишда ўнг оёқ билан чиқилиши ҳам шу қабилдандир. Агар бу нарсага қабристонни қиёс қилинадиган бўлса, у ҳолда унга киришда ўнг оёқни биринчи қўйиш тўғрироқ бўлади. Зеро, инсон зоти мукаррамдир. Мусулмон инсон эса яна-да мукаррамдир. Қабристонлар эса мўмин-мусулмонларнинг қабри билан тўла. Лекин, бу нарса қабристонга оид бўлган ишларнинг энг муҳими эмас, валлоҳу аълам.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219038
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98193
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47204
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45705
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Мозорга киришда қайси оёқ биринчи қўйилади? 09.04.2016

Ассалому алайкум, домла. Мозорга ўнг оёқ билан кириладими ёки чап оёқ биланми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

7688