ҚУРЪОН тиловати
18.8.2016 50676

Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг.
"Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79).



Қуръон ўқишни таъаввуз (Аъзу биллаҳи минаш шайтонир рожийм) билан бошланг.
"Қачонки, Қуръон ўқисангиз, албатта, қувғин этилган шайтон (васвасаси)дан Аллоҳ паноҳ беришини сўрангиз!" (Наҳл, 98).



Қуръонни тафаккур ва тадаббур билан ўқинг.
"Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!" (Аъроф, 204).



Қуръони каримнинг ҳар бир оятига имон келтиринг.
"(Эй, Муҳаммад!) Булар Аллоҳнинг оятлари бўлиб, уларни Сизга ҳаққонийлик билан тиловат қилиб бермоқдамиз. Бас, улар (Макка кофирлари) Аллоҳ ва Унинг оятларини қўйиб, қайси сўзга имон келтирмоқдалар ўзи?!" (Жосия, 6).



Қуръонни тажвид қоидаларига амал қилиб тиловат қилинг.
"...Қуръонни «тартил» билан (дона-дона қилиб) тиловат қилинг!" (Муззаммил, 4).



Қуръонни шошмасдан, дона-доналаб, аниқ ва равон ўқинг.
"(Эй, Муҳаммад!) Биз у (Қуръон) билан сизнинг дилингизни устивор қилиш учун манна шундай (оз-оздан нозил қилдик) ва уни тартили билан (равон) ўқиб бердик" (Фурқон, 32).



Қуръон оятларидан ибрат олиб, уларни ҳаётингизга татбиқ этинг.
"(Эй, Муҳаммад! Ушбу Қуръон) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун Биз Сизга нозил қилган муборак Китобдир" (Сод, 29).

 

 

 

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади

 
Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 228025
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101040
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 50676
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49193
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

25584