Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Сафарда жинсий майлни сўндириш 16.04.2016

Савол:

Мен ҳозир мусофир юртдаман. Жинсий алоқага хоҳиш бўлиб қолса, нима қилиш керак? Зино қилиш гуноҳ, бундай ҳолда қандай йўл тутиш мумкин?

Булим Одоб-ахлоқ
11622
Жавоб:

Агар сиз ўзга юртда бўлсангиз, оилангиз ҳам ўзингиз билан бўлгани маъқул. Шунда бағрингиз бутун ва фитналардан омонда бўласиз. Агар маълум муддат оилангиздан йироқда бўлсангиз, жинсий майлни синдириш учун рўза тутиш тавсия қилинади. Яна кучли, шаҳватни қўзғатувчи таомлардан сақланиш, кўзни зинодан тийиш лозим. Шаҳватни қондиришнинг энг яхши ва фойдали усули ўзининг шаръий хотини билан бирга бўлишдир. Агар маълум сабабларга кўра, маълум муддат оиладан узоқда бўлинса, шаҳватни сусайтириш чоралари кўрилади. Аммо мусулмон банда оиласидан, хусусан хотинидан ойлаб, йиллаб узоқда яшаши тўғри эмас. Сабаби бу турли фитна ва бузуқликларга, тиббий ва руҳий тушкунликка, бошқа ёмонликларга сабаб бўлади. Шундай экан мўмин-мусулмон банда қаерда бўлмасин, доим оиласи билан бирга бўлиш ҳаракатини қилиши керак. 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 228027
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101040
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 50677
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49194
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Сафарда жинсий майлни сўндириш 16.04.2016

Мен ҳозир мусофир юртдаман. Жинсий алоқага хоҳиш бўлиб қолса, нима қилиш керак? Зино қилиш гуноҳ, бундай ҳолда қандай йўл тутиш мумкин?

11622