Саволлар ва жавоблар
Ассалому алайкум! Ҳозирда яқинларимиздан кўпчилиги нақшбандия тариқатининг қалб Аллоҳда, қўл ишда таълимотини нотўғри талқин қилишмоқда. Яъни, улар ўз касбингни қилиб, ҳаммага яхшилик улашиб, халқнинг дуосини олсанг бўлди, фарз ибодатларни бажариш жуда зарурмас, намозни ҳам вақтга ва имконга қараб ўқиса бўлаверади, деб айтишмоқда. Мен эса фарз амалларни вақтида бажармасдан кейинга қолдириш мумкин эмас. Соғлом мусулмон фарз ибодатларни бажариши лозим, деб таъкидладим. Афсуски, яқинларим ўз билганларидан қолмаяптилар. Шу сабаб уларга бирон насиҳат қилсангиз. Бу мен учун ҳам илмий асос бўларди! Аввалдан миннатдорчилигимни қабул этинг!..
Ассалому алайкум. Мен қайсидир китобда кимда-ким Аллоҳга қўлларини кўтариб дуо қилса, Аллоҳ таоло унинг дуосини қабул қилади, деб ўқигандим. Айтингчи, бу Қуръони каримда борми? Яна бир савол: дуо ёрдамида тиббиёт йўли билан даволаб бўлмайдиган туғма кар одамни даволаса бўладими? Яна бир саволим бор эди. Бу мени ўйлантиради: мен ҳозирда чет элда ишлаяпман. Аллоҳнинг ягоналигига ва Муҳаммад Унинг Расули эканига шубҳа қилмаганман. Аммо ўзим ҳозирда бенамозман. Намоз диннинг устуни эканлигини биламан. Намоз ўқимаслик учун баҳона тополмайман, лекин ҳеч бўлмаганда ичиш-чекиш, бировни ранжитиш каби ҳаром ишлардан сақланишга ҳаракат қиламан. Айтингчи, менга ўхшаганларнинг Аллоҳга қилган дуоси қабул бўладими?
Ассалому алайкум! Ҳадисларда баъзи амалларни адо қилиш гуноҳлар кечирилишига сабаб бўлиши айтилган. Мисол учун, таомланишдан кейин ўқиладиган ҳамд маъносидаги дуолар ёки баъзи нафл намозлар, яна нафл рўзалар. Ўша амалларни ихлос ила адо қилган банданинг гуноҳлари кечирилиши ваъда қилинган. Сўрамоқчи бўлганимиз шуки, маълум бир ададларда истиғфор калималарини айтмаётган, лекин ҳадисларда тарғиб қилинган юқоридаги каби амалларни адо қилаётган мусулмон банда қайсидир маънода истиғфор амалини адо қилган ҳисобланадими?
Ассалому алайкум Устоз.Сизга саволим бор: мен кўп эшитганман, банда Қуръони каримни араб тилида ўқиса, унинг ҳар бир ҳарфига 10 та савоб ёзилади. Шундай экан, Қуръоннинг таржимасини ўқиган одамга қанча савоб ёзилади?
Ассалому алайкум, Устоз. Сизга савол беришдан мақсад бир нарсани аниқлаштириб олиш: кўп китобларда ўқиганман, рамазон ойида, жума кунида, туннинг учдан бири қолганида, ёмғир ёққан пайтда қилинган дуо шубҳасиз ижобат бўлади, дейилган. Аслини олиб қараса, қайси ой ёки қайси кун бўлишидан қатъи назар, мусулмон одамнинг чин дилдан умид билан қилган ҳар қандай дуоси ижобат бўлади... Ёшлигимда дуо қилганман. Чин дилдан муҳаббат билан дуо қилиб, бир нарсани сўраганман. Меҳрибон Аллоҳ дуоимни ижобат қилган. Ўша ёшлик пайтимдаги ҳолатни ҳозир пайдо қила олмаяпман. Лекин жуда қаттиқ ҳаракат қиляпман. Барибир умид учқунлари ёнмаяпти. Дуода умид уйғотиш, ихлосли бўлиш учун нимани маслаҳат берасиз?