Қуръонни таҳоратсиз ўқиса бўладими? 22.06.2016
Савол:Қуръонни таҳоратсиз ўқиса бўладими?
Булим Одоб-ахлоқ10012
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Қуръонни қўлга олиб ўқиш учун таҳорат қилиш керак. Ёддан ўқишга таҳорат шарт эмас. (Аммо, Қуръони каримнинг ҳурматидан ёддан ўқиса ҳам таҳоратли бўлса нур устига нур. Зеро, уламоларимиз нафақат Қуръони карим, балки, илмий китоблар, фиқҳ китоблари ҳамда ҳадис китобларини мутолаа қилсалар ҳам ҳурмат учун таҳорат олганлар). Лекин жунуб ҳолатда хоҳ ёддан, хоҳ Қуръонни қўлга олиб бўлсин, тиловат қилиш мумкин бўлмайди. Жунуб одам ғусл қилганидан кейин пок бўлади. Ҳайз ва нифосдаги аёл жунуб кабидир. Улар ҳам покланиб, ғусл қилмагунларича Қуръон ўқимай турадилар. Валлоҳу аълам!