Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

“Худолигимни айтаман” деса бўладими? 28.12.2016

Савол:

    Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Бир масала бўйича сизнинг вақтингизни олсам мендан ранжимайсиз, деб умид қиламан. Лекин, шунчалик вақт ажратиб бизнинг саволларга жавоб бераётганингиз учун ташаккур!
   Савол шундан иборат: суҳбатдошни гапига ишонтириш ёки лафзи ростлигини исботлаш мақсадида одамлар “Худолигимни айтаман” деган жумлани ишлатишади. Лекин мен шунинг маъносини ҳануз билмайман. Менимча, кўпчилик ёшлар ўзлари билмаган ҳолда гапириб қўйишади. Шунингдек, “кимлар ўтмаган жой” ёки “чиллахонада турибмиз” дейишади. Бундай жумлаларни ишлатиш тўғрими? Сиздан шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман!

Булим Одоб-ахлоқ
7562
Жавоб:

   Ва алайкум ассалом. Гапига ишонтириш учун “Худолигимни айтаман” деганда, “ҳақ сўзимни айтаман, гапим рост”, дейиш ирода қилинган бўлиши мумкин. Баъзан, суҳбатдошининг қайсидир сўзига ишонқирамаса ёхуд исбот талаб қилмоқчи бўлса “Худолигингни айтчи?!” деган сўзни ҳам ишлатадилар. Бу, қайсидир маънода қасам ичтиришга ҳам ўхшаб кетади. Гарчи, бундай сўзлар айримларда одат тусига кирган бўлса ҳам фикримизча, мусулмон киши ўзаро тортишувларда, арзимас нарсалар устида Худонинг номини ўртага қўявермаслиги ва қасамхўрликдан сақланиши лозим. Ва бу каби маъноси иштибоҳли бўлган сўзларни ишлатмаслик ҳам маъқул. Баъзилар “гапнинг индаллоси” дейишади. Бу билан гапнинг энг рости, дейишни ирода қилишади. Бу тўғри, назаримизда. Сабаби қиёмат куни Аллоҳ рухсат берганларгина гапирадилар ва фақат ҳақ гапни сўзлайдилар. “Гапнинг индаллоси” деганда ҳам “Аллоҳ даргоҳида айтиладиган тўғри сўз” назарда тутилса керак. Лекин мўмин банда одамларни ишонтириш учун турли-туман услублардан фойдаланиши шартмас. Агар у ёлғон гапирмаса, ҳар хил лафзлар билан гапини тасдиқлашига, беҳуда қасам ичишига ҳожат қолмайди.
    Хуллас, мўмин киши шундай йўл тутсинки, сийрати шундай гўзал бўлсинки, одамлар унинг гапига зиғирча шубҳаланишмасин. Баъзилар, ҳар икки гапнинг бирида “Худолигимни айтаман”, “нон ҳаққи!”, “чиллахонада турибмиз”, деган жумлаларни ҳам ишлатишга одатланиб қолганлар. Бу тўғри эмас. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 112558
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 56023
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 34587
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 31624
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Худолигимни айтаман” деса бўладими? 28.12.2016

Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Бир масала бўйича сизнинг вақтингизни олсам мендан ранжимайсиз, деб умид қиламан. Лекин, шунчалик вақт ажратиб бизнинг саволларга жавоб бераётганингиз учун ташаккур! Савол шундан иборат: суҳбатдошни гапига ишонтириш ёки лафзи ростлигини исботлаш мақсадида одамлар Худолигимни айтаман деган жумлани ишлатишади. Лекин мен шунинг маъносини ҳануз билмайман. Менимча, кўпчилик ёшлар ўзлари билмаган ҳолда гапириб қўйишади. Шунингдек, кимлар ўтмаган жой ёки чиллахонада турибмиз дейишади. Бундай жумлаларни ишлатиш тўғрими? Сиздан шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман!

7562