Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Онанинг хатоси учун фарзанди онасидан ўч олиши мумкинми? 12.10.2016

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз! Muxlis.uz сайт жамоасига ва албатта сизга ташаккур билдирган ҳолда сиздан бир муҳим масалада ёрдам беришингизни сўраб қоламан: сизга айтмоқчи бўлган масала оиладаги она ва қиз ўртасидаги муносабат. Қиз онасига гап қайтаради, тенгма-тенг олишади, уй юмушларининг деярли ҳаммасини онаси қилади. Қиз эса дангасалик қилиб, бирорта юмушга қарашмайди, онасига сира ҳам раҳми келмайди. Ундан нега бундай муомала қилаётганини сўрасам: “Улар кичкиналигимдан ҳамманинг олдида урардилар, уришардилар. Яна отамни писанд қилмайдилар, қариндошлар, қўшнилар олдида ҳам камситадилар. Уйда фақат ўзимиз қолганда-ку, гапирмасам ҳам бўлади. Шу даражада қаттиқ гапирадиларки, ҳеч қайси эркак чидаб туролмайди. Лекин отам ўта оғир, вазмин, сабрли киши бўлганлари учун индамайдилар. Отамдан ҳам хатолик ўтган, лекин онамнинг бундай муомаласи билан қилинган хато тузалиб қолмайди-ку! Отамнинг ўрниларига мен гапираман”, дея жавоб қилди. Энг ачинарлиси шундаки, у қиз ота-онага яхшилик қилиш қай даражада муҳимлиги билади, лекин илмига амал қилмайди. Сиздан илтимос, ўша қизга яхшилаб насиҳат қилсангиз. Зора насиҳатларингиз кор қилса!

Булим Одоб-ахлоқ
9434
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Ислом дини биз мўмин-мусулмон бандаларни ҳар бир тирик жонга раҳм-шафқатли бўлишга ундайди. Ҳатто чумолига ҳам озор беришдан қайтаради. Шундай экан, яратилган жонзотлар ичида энг шарафлиси бўлган инсон зотига икки карра кўпроқ ҳурмат ила муносабатда бўлинади. Инсониятнинг энг яхши вакиллари бўлмиш мусулмонлар бошқа эътиқоддагиларга нисбатан яхши муомалага муносибдирлар. Мусулмонлар ичида яқин қариндошлар, қўни-қўшниларга ўзгалардан кўра кўпроқ мурувват кўрсатилади. Ота-она эса инсон боласи яхшилик қилиши керак бўлган энг муҳтарам зотлардир. Ота-она қайси динда, қандай мартаба ва ёшда бўлишларидан қатъи назар, уларнинг кўнгилларини оғритмаслик шарт.
     Она илгари фарзандларига меҳрсиз бўлгани, уларни яхши тарбиялай олмагани бу бошқа масала. Онанинг баъзи хатолари сабаб унга яхшилик қилиш вазифаси фарзанд гарданидан соқит бўлмайди. Балки фарзанд уни дунёга келтириб, боқиб катта қилган онасини эъзозлаши лозим бўлади. “Онам менга меҳр бермаган”, “ёшлигимда ташлаб кетган”, “отамга ҳурматсизлик қилади” каби баҳоналар кетмайди. Зеро, фарзанд ҳарчанд уринмасин, онасининг ҳомиладорлик вақтида, қолаверса тўлғоқ тутганда чеккан бир лаҳзалик оғриғининг ҳақини ҳам адо этолмайди.
    Сиз айтаётган синглимизга шуни таъкидлаймизки, ота-онангиз ўртасидаги масалага аралашмаганингиз маъқул. Сабаби отангиз гапириши мумкин бўлган гапларни онангизга айтишга ҳақли эмассиз. Отангиз ўз аёлига бошлиқ. Сиз эса улар учун фарзандсиз, айтларини қилишингиз керак. Шундай экан, ота-онангиз ўртасида баъзи тушунмовчилик ва ҳурматсизлик сабаб онангизни ёмон кўришингиз нотўғри. Бу ишингиз шариат кўрсатмаларига тескари! Унутмайлик, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳони кофир онасига раҳм-шафқат кўрсатишга, унга яхши муомалада бўлишга буюрганлар.



Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 229179
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101247
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 51192
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49399
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Онанинг хатоси учун фарзанди онасидан ўч олиши мумкинми? 12.10.2016

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз! Muxlis.uz сайт жамоасига ва албатта сизга ташаккур билдирган ҳолда сиздан бир муҳим масалада ёрдам беришингизни сўраб қоламан: сизга айтмоқчи бўлган масала оиладаги она ва қиз ўртасидаги муносабат. Қиз онасига гап қайтаради, тенгма-тенг олишади, уй юмушларининг деярли ҳаммасини онаси қилади. Қиз эса дангасалик қилиб, бирорта юмушга қарашмайди, онасига сира ҳам раҳми келмайди. Ундан нега бундай муомала қилаётганини сўрасам: Улар кичкиналигимдан ҳамманинг олдида урардилар, уришардилар. Яна отамни писанд қилмайдилар, қариндошлар, қўшнилар олдида ҳам камситадилар. Уйда фақат ўзимиз қолганда-ку, гапирмасам ҳам бўлади. Шу даражада қаттиқ гапирадиларки, ҳеч қайси эркак чидаб туролмайди. Лекин отам ўта оғир, вазмин, сабрли киши бўлганлари учун индамайдилар. Отамдан ҳам хатолик ўтган, лекин онамнинг бундай муомаласи билан қилинган хато тузалиб қолмайди-ку! Отамнинг ўрниларига мен гапираман, дея жавоб қилди. Энг ачинарлиси шундаки, у қиз ота-онага яхшилик қилиш қай даражада муҳимлиги билади, лекин илмига амал қилмайди. Сиздан илтимос, ўша қизга яхшилаб насиҳат қилсангиз. Зора насиҳатларингиз кор қилса!

9434