Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўзгарди
Тошкент шаҳарга янги бош имом хатиб тайинланди. Андижон вилоят бош имом хатиби сифатида ишлаб келган Нуриддин домла Холиқназаров ушбу вазифага тайинланган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар қилмоқда.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Ҳазрат Усмонхон Алимов раислигида бўлиб ўтган йиғинда Тошкент шаҳар бош имом хатиби вазифасини бажариб келган Раҳимберди домла Раҳмонов илмий ишлар ва изланишлар муносабати билан вазифасидан озод этилгани айтилган.
Ҳозирда Раҳимберди Раҳмонов «Минор» масжиди имом хатиби ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 4 январь куни Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, шаҳар бош имоми ва Юнусобод тумани «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланган эди.
Бундан аввал, у Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор» жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган.
Манба: www.kun.uz