Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Уларни “онамиз” дейиш мумкинми? 04.01.2016

Савол:

     Ассалому алайкум Ҳазрат! Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин. Саволим шуки, Расулуллоҳ (с.а.в) нинг оналари Омина ёки уларни эмизган сут Оналари Ҳалимани бир дўстимиз Омина онамиз, Ҳалима онамиз деб гапиради. Шу тўғрими? Уларни онамиз десак хато бўлмайдими?

Булим Одоб-ахлоқ
7320
Жавоб:

    Ва алайкум ассалом. Қуръони каримда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг покиза аёллари (жуфти ҳалоллари) ер юзидаги барча мўмин-мусулмонлар учун она саналишади. Шу билан бирга Пайғамбар алайҳиссалом оналарини ҳам она деймиз. Албатта, бу ҳурмат юзасидан айтилади. Одатда, орада насаб жиҳатидан яқинлик бўлмаса-да, катта ёшли инсон кичикларга меҳр кўрсатиб, ўзига яқин олиб “Ўғлим”, кичиклар эса катталарга ҳурмат юзасидан “Ота”, “Она”, “Бобо”, “Буви” деб мурожаат қилади. Бу шаръан жоиз саналади. Шундан келиб чиқиб, муҳтарам Пайғамбаримиз оналари Омина билан Ҳалима Саъдияни “онамиз” десак бўлади. Валлоҳу аълам!




Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 112559
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 56027
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 34587
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 31627
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Уларни “онамиз” дейиш мумкинми? 04.01.2016

Ассалому алайкум Ҳазрат! Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин. Саволим шуки, Расулуллоҳ (с.а.в) нинг оналари Омина ёки уларни эмизган сут Оналари Ҳалимани бир дўстимиз Омина онамиз, Ҳалима онамиз деб гапиради. Шу тўғрими? Уларни онамиз десак хато бўлмайдими?

7320