Саволлар ва жавоблар

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…
Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…
Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…
أَدَبُ الْمَرْءِ خَيْرٌ مِنْ ذَهَبِهِ Киши одоби унинг олтинидан яхшироқдир. Ўзбек тилидаги муқобил шакллари: Одоб о…
Уйда ҳамма топганини рўзғор қилади. Оилада кимдир Ман боқвоман. Мансиз оч қоласанлар, деб миннат қилса, миннатли нарсани ейиш тўғримикан? Ишлашга шароити бўлмаса, чақалоғи бўлса...
Ассалому алайкум! Кишининг оилам, фарзандларим, уй-жойим ва фаровон хаётим деб ўз ота-онасини ташлаб алохида яшаши ёки ота-онага вакт ажратмаслиги ёхуд ота-онани ташлаб четга чикиб кетиши ёинки ота-онани фарзандга мухтож қилиб қолдириб кетиши оқ бўлиши аломатлариданми?
Ассалому алайкум. Яна бир масалага ойдинлик киритиб берсангиз деган умиддасизга мурожаат қиляпман. Бир вақтлар қўшним мендан қарз олган эди. Топиш-тутиши ёмон эмас. Ҳатто хўжалик ишларида ҳам бозордан мардикор ёллаб ишлатади. Бизда ҳар бир харажатимиз режали, тежаб ишлатамиз, ўртаҳол оиламиз. Бир-икки маротаба эслатдим, бўлса,олиб чиқиб бер,дедим. Лекин орадан анча вақт ўтиб кетди. Куни кеча ўша олган қарзини олиб чиқиб берди. Сўмда олган эди. Сир эмаски,ҳозирги кунда кўпгина нарсалар чет элдан келтирилаётгани учун АҚШ долларида баҳоланади. Ошса ошади, тушса тушади. Анча вақт ўтганлиги учун мен берган сўмдаги пул миқдори ўз қадр-қийматини йўқотиб бўлганди. Очиғи,бироз энсам қотди. Пулга ростдан ҳам муҳтож инсон бўлганида майли эди. Дорихонага ҳам таксида чиқиб келадиган одам бўлгани учун алам қилди. Судхўрлик бўлмасин, биз ортиғига келишмаганмиз деб индамай олдим. Ҳурматли Устоз! Одамлар орасида бундай вазиятлар кўп бўлиши ҳақида ўйлаб қолдим ва сизга шу масала юзасидан мурожат қилишга қарор қилдим. Меники-ку, майли, унчалик катта миқдорда эмас. Лекин баъзи одамлар жуда катта пул олди-бердисини қиладилар. Улар шундай вазиятга тушсалар,қандай йўл тутишлари керак? Илтимос,шу ҳақида маълумот берсангиз!Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
Мен гуруч бозорда ишлайман. Гуруч сотаман. Тоғоранинг ичига нукус қуюб, устига взрос сепиб визрос деб сотаман. Лекин оши бир хил бўлади. Нархи ҳам арзон. Растадагилар ҳам худди шундай қилиб сотади. Кейин сифат учун бўяйман. Шуни хукми қандай? Жавоб учун катта раҳмат!