Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Масжидда гаплашган одамнинг 40 кунлик ибодати қабул бўлмайдими? 16.12.2016

Савол:

    Ассалому алайкум! Масжидга кириб, дунё ҳақида суҳбатлашилса кишининг 40 кунлик ибодати кесилиши ҳақида бирор саҳиҳ ёки заиф ҳадис ёҳуд ривоятлар келганми?

Булим Одоб-ахлоқ
9569
Жавоб:

   Ва алайкум ассалом. Масжидларда Аллоҳ зикр қилинади, намоз ўқилади, илм ўрганилади. Бу муборак жойларда дунёга тегишли сўзлар гапирилмайди. Сиз сўраган маънода бирон ҳадисни ўқимаганман. Лекин намозхон олдидан кесиб ўтиш ҳақида 40 сони билан боғлиқ ривоят келган. 

 

عَنْ أَبِي جُهَيْمٍ الأَنْصَارِيُّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَوْ يَعْلَمُ الْمَارُّ بَيْنَ يَدَيْ الْمُصَلِّي مَاذَا عَلَيْهِ لَكَانَ أَنْ يَقِفَ أَرْبَعِينَ خَيْرًا لَهُ مِنْ أَنْ يَمُرَّ بَيْنَ يَدَيْهِ قَالَ أَبُو النَّضْرِ: لاَ أَدْرِي أَقَالَ أَرْبَعِينَ يَوْمًا أَوْ شَهْرًا أَوْ سَنَةً. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ. 

 

   Абу Жуҳайм Ансорий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Намоз ўқувчи олдидан кесиб ўтадиган кимса қанчалик гуноҳкор бўлишини билганида, албатта, унинг олдидан ўтишдан кўра қирқ (муддат) тўхтаб туриши ўзи учун яхши бўларди”. Абу Назр шундай деган: “Қирқ кун ёки қирқ ой ёхуд қирқ йил, дедими, билмайман” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилган). 
   Бу ҳадисда айтилишича, киши намоз ўқиётган одам олдидан ўтиш қанчалик гуноҳ эканини билганида қирқ муддат кутиб туришни афзал биларди. Мазкур ҳадисда қирқ муддат (қирқ кунми, қирқ ойми, қирқ йилми аниқ эмас) деб келтирилган бўлса, Термизий ривоятида “Сизлардан бирингиз юз йил кутиб туриши намоз ўқиётган биродари олдидан кесиб ўтишидан яхшироқ”, дейилган. Демак, намоз ўқиётган одам олдидан ўтмаслик лозим. Агар бир одам олдига сутра қўймасдан намоз ўқиётган бўлса, бироз сабр қилиб кутиб турилади, икки тарафга салом бериб намоздан чиққанидан кейин ўтилади. Мана шуниси яхши, намозхон олдидан ўтиб, гуноҳга ботгандан кўра афзал. 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216296
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Масжидда гаплашган одамнинг 40 кунлик ибодати қабул бўлмайдими? 16.12.2016

Ассалому алайкум! Масжидга кириб, дунё ҳақида суҳбатлашилса кишининг 40 кунлик ибодати кесилиши ҳақида бирор саҳиҳ ёки заиф ҳадис ёҳуд ривоятлар келганми?

9569