Ойнага қараб, ўзига оро бериш гуноҳми? 21.11.2016
Савол:Ассалому алайкум, қори ака. Соғлиғингиз яхшими? Аллоҳ таоло, ўтказаётган диний мавъизаларингиздан рози бўлсин! Сизга берадиган саволим шундан иборат: ойнага кўп қараш гуноҳми? Бу ҳақида суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис ворид бўлганми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ илмингизни янада зиёда этсин!
Булим Одоб-ахлоқ8961
Ва алайкум aссалом. Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Ойнага қараб, ташқи кўринишини тўғрилашнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ойнага қарасалар, “Барча мақтовлар Аллоҳга хос! Ё Аллоҳ, шаклу шамойилимни чиройли яратганингдек, хулқимни ҳам гўзал қил!” деб дуо қилар эдилар. (Ибн Сунний ривояти).
Демак, мўмин банда ойнага қараб, либоси ва сочини тузатса бўлади. Лекин бунда ҳам меъёрни унутмаслик керак. Ҳуда-беҳудага ойнага қарайвериш, ойна олдида соатлар вақтини бекор кетказиш яхши эмас. Валлоҳу аълам!