Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қўл телефонига Қуръон ёзиб олса бўладими? 01.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, Одилхон қори ака! Мен эшитиш мақсадида қўл телефонимга Қурьони карим сураларидан ёздириб олганман. Кейин, ўйлаб қолдим: қўл телефоним баъзан ерда ҳам ётади, орқа чўнтакка ҳам соламан, телефонда ҳар хил сўзлашувлар бўлиши мумкин ва ҳоказо. Саволим қуйдагича: қўл телефонида Қуръони карим суралари бўлиши жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Булим Одоб-ахлоқ
5049
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Сиртдан қараганда, қўл телефонига Қуръон ёздириб, қаерда бўлса ҳам эшитиб юриш, шу йўл билан Аллоҳни зикр қилиш яхшидек кўринади. Аслида масаланинг моҳиятига эътибор қаратсак, бу иш жоиз эмаслиги маълум бўлади. Сабаби, қўл телефони билан ҳожатхонага кирилади, унда бошқа ножоиз сурат ва нарсалар бўлиши мумкин, яна телефон айтганингиздек, чўнтакда, киндикдан пастда туради ва ҳоказо. Шундай экан, қўл телефонига Қуръон ёздириш жоиз эмас. Балки тиловат махсус тайёргарлик билан таҳоратли ҳолда ва диққат-эътиборни бир жойга қўйиб тингланса, мақсадга мувофиқ бўлади. Қўл телефонига Қуръон ёзиш Қуръонга ҳурматсизлик қилинишига сабаб бўлади. Шунингдек, азон садосини ҳам телефонга ёзиш ва уни қўнғироқ сифатида ўрнатиш мумкин эмас. Бу нарсалар Ислом асоси бўлган Қуръони каримга ва динимиз шиорларидан саналмиш азон садосига ҳурматсизликдир. Сабаби инсон Қуръон эшитганда жим туриши, бошқа ишлар билан шуғулланмаслиги талаб этилади. Азон эшитганда ҳам шундай. Лекин телефонга бундай нарсалар ёзиб олинганида талаб қилинган одоблар ўрнига қўйилмайди. Бориб-бориб инсон Қуръон ва азонга бўлган муносабати оддийлашиб, уларни эшитганда таъсирланмайдиган, ўзини оддий оҳангни эшитгандек тутадиган бўлиб қолади. Шу ва бошқа омилларни инобатга олиб, қўл телефонига Қуръони карим ва азон садосини ёзиш, ёздириш, уни қўнғироқ сифатида ўрнатиш жоиз эмас, деган фатво берилган.
      Бироқ баъзи инсонлар: “Бунда Қуръони карим телефон флешкасига ёзилади. Инсон миясида ҳам Қуръони карим суралари сақланади. Аммо инсон ҳожатхонага кирадику, нега энди Қуръон ёзилган телефон билан бу ишни қилиш мумкин эмас экан”, деган маънода саволлар билан мурожаат қилиши мумкин. Унутмайликки, инсон билан телефон ўртасида катта фарқ бор. Инсон тирик мавжудот. У таом ейди, ичимлик ичади ва шунинг натижасида ана ўша айтилган ерга боришга ҳожати тушади. Телефон эса бундай эмас. Яна Қуръони каримни телефонга ёзиш мумкин эмаслигининг бош сабаби у билан ҳожатхонага кириш эҳтимоли борлигида эмас. Балки бунда Қуръони каримга ҳурматсизлик кўрсатилиши биринчи ўринда турувчи сабабдир. Хуллас, телефонда турли мавзуларда суҳбатлашиш, уни ерга, нопок жойларга қўйиш эҳтимоли бор экан, бу мосламага Қуръони карим ва азон садосини ёзиш мумкин бўлмайди. Яна Аллоҳ билгувчироқдир!
    Шу ўринда азон садосини телефон қўнғироғи сифатида ўрнатиш ҳақида бир мулоҳаза бор. Маълумки, азон намоз вақти кирганини билдириш учун айтилади ва бу Исломнинг асосий шиорларидандир. Телефон қўнғироғига азон садо ўрнатилганида эса мавриди бўлмаган вақтларда телефон жиринглаб, одамларда чалкашлик, бориб-бориб азондан зерикиш ҳисси пайдо бўлади. Сабаби азон бир куну бир тунда беш маҳал айтилади. Телефон қўнғироғи эса, одатда бундан кўп жиринглайди.
Демак, телефонга Қуръони каримни ёзиш ва уни қўнғироқ сифатида ўрнатиш мумкин эмаслигига қуйидагилар сабабдир:

1. Бу билан Қуръони каримнинг ҳурмати жойига қўйилмаган бўлади. Сабаби телефон турли жойларда бўлиши, нопок жойларга ташлаб қўйилиши мумкин. Баъзида инсон жунуб ҳолида ҳам телефонни ушлаб, ундаги қўнғироққа жавоб беришга мажбур бўлади. Аслида Қуръон ёзилган телефонни таҳорат билан ушлаш шарт бўлмаса-да, лекин ичига Қуръон матни ёки тиловати ёзилган телефонни нопок ҳолда ушлаб, ундаги нарсалардан фойдаланиш бориб-бориб инсонда Қуръонга бўлган эътиборсизликни келтириб чиқаради;

2. Маълумки, Қуръони карим тиловати маъно тўлиқ бўлганидан кейин тугатилиши лозим. Телефонга турли тоифадагилар томонидан ёзиб олинган тиловат эшитилганида эса дуч келган жойда ўчиришга тўғри келади ва бу билан Каломуллоҳнинг маъноси бузилиши мумкин;

3. Яна телефонга ёзилган Қуръони карим тиловати одатда, йўлда, кўча-кўйда, ҳатто баъзида ножоиз жойларда эшитилиши эҳтимолдан холи эмас...

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218899
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47190
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45656
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қўл телефонига Қуръон ёзиб олса бўладими? 01.08.2015

Ассалому алайкум, Одилхон қори ака! Мен эшитиш мақсадида қўл телефонимга Қурьони карим сураларидан ёздириб олганман. Кейин, ўйлаб қолдим: қўл телефоним баъзан ерда ҳам ётади, орқа чўнтакка ҳам соламан, телефонда ҳар хил сўзлашувлар бўлиши мумкин ва ҳоказо. Саволим қуйдагича: қўл телефонида Қуръони карим суралари бўлиши жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

5049