Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Бегона қиз билан SMS орқали гаплашиш ҳукми 01.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум! Анчадан бери сизга маслаҳат ўрнида бир савол бермоқчи эдим: ишхонада мен билан бирга ишлайдиган бир қизга кўнгил қўйиб, ота-онамни совчиликка юборган эдим. Уйимиз таъмирланаётгани боис бу йил тўй қилолмаймиз. Қиз тарафдагилар бир йил узоқ муддат бўлгани учун аниқ бир тўхтамга келмадилар. Биз бир жойда ишлаганимиздан ўртамизда илиқлик пайдо бўлган. Лекин ишхона ва бошқа жойда пинҳона равишда учрашмаймиз. Фақат телефонда SMS орқали хабарлашиб турамиз. Бу ҳақида ота-онамизнинг хабарлари йўқ (балки сезишар). Мени қийнаётган нарса шуки, бегона қиз ва йигит SMS орқали гаплашиб туришига динимизда қандай қаралади? Бу вазиятни тўғри ечилиши учун нима маслаҳат берган бўлардингиз?

Булим Одоб-ахлоқ
4632
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Динимизда икки номаҳрамнинг холи жойда бирга бўлиши, гаплашиши мумкин эмас. Зинога, ёмон ишларга сабаб бўладиган нарсалардан тийилиши лозим. Сиз совчи қўйиб, тўйни тезлаштиришингиз ҳар тарафлама яхшидир. Аммо тўйга анча вақт бор бўлса, у ҳолда, ўша қиз билан гувоҳлар иштирокида гоҳ-гоҳида учрашиб турсангиз бўлади. Аммо гувоҳларсиз кўришиш, гаплашиш мумкин эмас. SMS, WhatsApp, электрон почта ва бошқа воситалар орқали ҳам. Сабаби бу шаклдаги мулоқот ҳам бориб-бориб кўришишга ва бошқа нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. “Йўқ, мен ўзимни назорат қила оламан”, дейишингиз мумкин. Бироқ ўртада кўп мулоқот бўлганидан кейин турли муаммо ва гап-сўзлар кўпаяди... Шу сабаб ҳар бир ишни чуқур ўйлаган ҳолда, пухта режа билан, асосийси шариат асосида бажарсангиз, икки дунёда юзингиз ёруғ бўлади.
     Бир-бирига бегона-номаҳрам йигит ва қизнинг ўзаро гаплашиши ҳеч бир тарафдан шариатга тўғри келмайди (никоҳдан олдин гувоҳлар иштирокида бир-бирини кўриши бундан мустасно). Бунинг ёлғиз чораси тўйни тезлаштириш ёки тўйдан олдинроқ никоҳ ўқитиб қўйишдир. Сиз сўраган масаланинг энг мақбул йўли тўйни кейинроқ қилиш шарти билан олдиндан никоҳ ўқитиб қўйиш саналади. Яна расмий никоҳдан ҳам ўтишни унутмангки, бу никоҳнинг мустаҳкам бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218891
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47188
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45655
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар