Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Тик турган ҳолда сув ичса бўладими? 03.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака. Сувни тик турган ҳолда истеъмол қилиш макруҳми?

 

Булим Одоб-ахлоқ
5758
Жавоб:

Ва алайкум aссалом. Тик туриб сув ичишдан қайтарувчи ҳадислар бор. Аммо Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзан турган ҳолда сув ичганлар. Масаланинг ҳукмини билиш учун бу бобда келган ривоятларни кўриб чиқиш керак.

عَنْ أَنَسٍ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ زَجَرَ عَنْ الشُّرْبِ قَائِمًا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ.

 

   Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туриб сув ичишдан қайтарганлар (Муслим, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).
   Демак, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам тик турган ҳолда сув ичишдан қайтарганлар. У зот буни қай тарзда ифодаланганлари қуйидаги ривоятларда баён этилади.


عَنْ أَنَسٍ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ نَهَى أَنْ يَشْرَبَ الرَّجُلُ قَائِمًا قَالَ قَتَادَةُ: فَقُلْنَا فَالْأَكْلُ فَقَالَ: ذَاكَ أَشَرُّ أَوْ أَخْبَثُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

    Анасдан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туриб сув ичишдан қайтарганлар. Қатода айтади: “Биз: “Ейиш-чи?” деб сўрадик. У: “Буниси ёмонроқ ва нопокроқдир”, дедилар (Муслим ривояти).
Ушбу ривоятга кўра, туриб сув ичишдан кўра шу ҳолда ейилган таомнинг зарари кўпроқ экан.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لا يَشْرَبَنَّ أَحَدٌ مِنْكُمْ قَائِمًا فَمَنْ نَسِيَ فَلْيَسْتَقِئْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Сизлардан бирон киши турган ҳолда зинҳор (ичимлик) ичмасин! Ким унутса, шу заҳоти қусиб ташласин!” (Муслим ривояти).
   Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Тик турган ҳолда сув ичадиган одам қорнида нима борлигини билганида, уни қусиб ташлаган бўларди” (Абдураззоқ ривояти).


عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ: سَقَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ زَمْزَمَ فَشَرِبَ قَائِمًا وَاسْتَسْقَى وَهُوَ عِنْدَ الْبَيْتِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ.

   Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга замзам сувидан қуйиб бердим. Шунда у зот турган ҳолда ичдилар. У зот Байтуллоҳдаликларида сув сўрадилар” (Муслим, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

وَعَنْ عَبْدِ خَيْرٍ عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ دَعَا بِكُوزٍ مِنْ مَاءٍ ثُمَّ قَالَ: أَيْنَ هَؤُلاَءِ الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ يَكْرَهُونَ الشُّرْبَ قَائِمًا قَالَ: فَأَخَذَهُ فَشَرِبَ وَهُوَ قَائِمٌ ثُمَّ تَوَضَّأَ وُضُوءًا خَفِيفًا وَمَسَحَ عَلَى نَعْلَيْهِ ثُمَّ قَالَ: هَكَذَا وُضُوءُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِلطَّاهِرِ مَا لَمْ يُحْدِثْ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَابْنُ خُزَيْمَةَ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.

 

   Абдухайрдан ривоят қилинишича, Али розияллоҳу анҳу бир идишда сув олиб келишларини буюрди. Кейин: “Туриб ичимлик ичишни ёмон кўрадиганлар қани?” деди ва идишни олиб турган ҳолида сувдан ичди. Сўнгра енгил таҳорат қилди, икки пойафзалига масҳ тортди. Сўнгра: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратлари борида, магар бузилмаса, шундай таҳорат қилардилар”, деди (Аҳмад ва Ибн Хузайма ривояти. Ривоят санади ҳасан).
   Кўриб турганимиздек, туриб сув ичиш ҳақида ҳар хил ривоятлар келган. Улардаги зоҳирий зиддиятни Имом Нававий шундай тушунтирган: “Туриб сув ичишдан қайтарилган ривоятлар танзиҳий макруҳ маъносида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туриб сув ичганлари эса, бу иш жоизлигини баён қилиш мақсадида қилинган бўлиши мумкин. Бу ерда ҳеч қандай зиддият йўқ” (“Шарҳу саҳиҳи муслим”).
   Мазкур ривоятлардан келиб чиқиб, уламолар турган ҳолда ичимлик ичиш танзиҳий макруҳ. Аммо замзам ва таҳоратдан ортиб қолган сувни тик туриб ичса бўлади, дейишган. Яна бир тоифа уламолар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилган иш қандай қилиб макруҳ бўлади. Ваҳоланки, у зот тик туриб сув ичганлари ворид бўлган”, дейишган.
    Хуллас, егуликни имкон қадар ўтирган ҳолда истеъмол қилинади. Бироқ зарурат юзасидан таом ва ичимликни тик туриб истеъмол қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218743
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98143
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47160
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45609
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Тик турган ҳолда сув ичса бўладими? 03.09.2015

Ассалому алайкум, қори ака. Сувни тик турган ҳолда истеъмол қилиш макруҳми?

5758