Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қўлни ерга тираб ўтириш мумкинмасми? 24.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака. Сизга саволим бор эди: ўтирганда қўлни тираб ўтириш макруҳми ёки бидъат-хурофот? Ёшлигимизда, шундай ҳолда ўтирсак: “Қўлингни ерга тирамай ўтир. Акс ҳолда ёмон бўлади!” деб танбеҳ беришган Аслида бу нарса борми ёки асоссизми? Шунга оят ёки ҳадис билан ойдинлик киритиб берсангиз!

Булим Одоб-ахлоқ
4922
Жавоб:

Ва алайкум aссалом. Бизда одобга зид амалларни “ёмон бўлади”, дейиш урф бўлган. Ёшлик вақтларимизда қўлимизни орқага қилиб, унга таяниб ўтирсак ёши катталар “бундай қилма!” дея бу ҳайъатда ўтиришдан қайтаришар эди. Бундай муносабат ўзидан-ўзи пайдо бўлиб қолмаган. Баъзи ҳадиси шарифларда чап қўлга шу тарзда суяниб ўтиришдан қайтариқлар келган. МАзкур ҳадислардан биттасини келтирамиз.

 

عن الشريد بن سويد قال: مر بي رسول الله صلى الله عليه وسلم وأنا جالس هكذا، وقد وضعت يدي اليسرى خلف ظهري واتكأت على ألية يدي، فقال: أتقعد قِعدة المغضوب عليهم.


Маъноси: Шарид ибн Сувайд (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Мен чап қўлимни орқамга қилиб, унинг юмшоғига (кафтига) таяниб, мана бундай ўтирганимда олдимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтиб қолдилар ва “(эй Шарид), Аллоҳнинг ғазабига учраганларнинг ўтиришидай ўтирасанми?!”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривоятлари).
    Мазкур ҳадиси шарифдан келиб чиқиб уламолар шу тариқа ўтиришни макруҳ санаганлар. Ҳадисда фақат чап қўл зикр қилинган. Шу боис уламолар ўнг қўлга шундай таяниш ёки ҳар иккала қўлга таяниб ўтириш ҳам ушбу қайтариқ ичига кириш ёки кирмаслиги борасида ихтилофли фикрлар билдирганлар. Баъзилар ўнг қўлда ёки ҳар иккала қўлда шу йўсинда ўтиришни ҳам чап қўлга қиёсан макруҳ ҳисоблаган бўлсалар, бошқалар ҳадисда фақат чап қўл зикр қилинганлиги учун ўнг қўл ёки ҳар иккала қўлга бир вақтда таянишни кароҳатсиз, жоиз санашган.
    Ҳанафий мазҳабининг машҳур уламоларидан Мулло Алий Қори “мирқоту-л-мафотийҳ шарҳу мишкоти-л-масобийҳ” китобида мазкур ҳадисни шарҳлар экан шундай дейди: “Афтидан, ҳадисдаги инкор (яъни қайтариқ) худди шу ишнинг аксини қилишга ҳам (яъни ўнг қўлга тиралиб ўтиришга ҳам) тааллуқли бўлиши керак. Худди шунинг каби ҳар иккала қўлни орқага қилиб, уларга таяниб ўтириш ҳам мутакаббир кимсаларнинг ўтириш тарзидан ҳисобланади”.
Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, чап қўлни орқага қилиб, унга таяниб ўтириш макруҳ иш. Ўнг қўл ёки ҳар иккала қўлга баробар таяниб ўтиришнинг ҳукми борасида уламолар ўртасида бир-бирига қарама-қарши қарашлар мавжуд. Демак, бундай ўтирмаслик афзал. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218750
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98144
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47160
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45610
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қўлни ерга тираб ўтириш мумкинмасми? 24.08.2015

Ассалому алайкум, қори ака. Сизга саволим бор эди: ўтирганда қўлни тираб ўтириш макруҳми ёки бидъат-хурофот? Ёшлигимизда, шундай ҳолда ўтирсак: Қўлингни ерга тирамай ўтир. Акс ҳолда ёмон бўлади! деб танбеҳ беришган Аслида бу нарса борми ёки асоссизми? Шунга оят ёки ҳадис билан ойдинлик киритиб берсангиз!

4922