Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Номаҳрам аёлга салом берса бўладими? 03.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Бир масала юзасидан саволим бор эди. Яқинда юртимизнинг таниқли бир адибининг китобида “Эркак киши ўзига номаҳрам аёлга салом бермаслиги лозим” деган жумлани ўқиб қолдим. Бу ҳолатга аниқлик киритсангиз?

Булим Одоб-ахлоқ
5085
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Мусулмон эркакнинг мусулмон эркакка, муслима аёлнинг бошқа бир муслима аёлга салом бериши суннат. Мусулмон эркакнинг ўз хотини ва маҳрам аёлларга салом бериши ҳам суннатдир. Аҳли аёли ва маҳрам аёллар саломига алик олиш вожиб. Мусулмон эркакнинг номаҳрам, аммо ёши катта кампирларга ёки шаҳват билан қараш хавфи бўлмаган аёлларга салом бериши суннатдир. Бу ҳолда ўша аёллар тарафидан берилган саломга алик олиш вожиб бўлади.
     Агар салом берувчи ёки берилувчи ёш ва икки тарафнинг бир-биридан фитнага тушиши хавфи бўлса, моликий, шофеий ва ҳанбалийлар наздида унга салом бериш ва саломига алик олиш макруҳдир. Ҳанафий уламоларга кўра, бундай ҳолатда киши ўша аёлнинг саломига ичида жавоб қайтаради. Агар киши салом берадиган бўлса, эркакларни фитнага солиши мумкин бўлган аёл ҳам ичида жавоб қайтаради. Шофеий мазҳаби уламолари бундай ҳолатда ўша аёл саломига алик олиш жоиз эмаслигини таъкидлашган. Фитнадан омонда бўлинган ҳолда, бир кишининг аёллар жамоасига ёки бир гуруҳ кишиларнинг ёлғиз аёлга салом бериши жоиз.
    Хуллас, фитнадан омонда бўлинган ҳолда, эркак кишининг бегона аёлга, жумладан ёши катта кампирларга салом бериши ва уларнинг саломига алик олиши мумкин. Аммо фитнага тушиш хавфи бўлганида, ёш ва ҳусни билан эътиборни тортадиган бегона аёлга салом берилмайди, саломига алик олинмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218892
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47188
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45655
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Номаҳрам аёлга салом берса бўладими? 03.08.2015

Ассалому алайкум. Бир масала юзасидан саволим бор эди. Яқинда юртимизнинг таниқли бир адибининг китобида Эркак киши ўзига номаҳрам аёлга салом бермаслиги лозим деган жумлани ўқиб қолдим. Бу ҳолатга аниқлик киритсангиз?

5085