Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Сўкинганда таҳорат синадими? 21.03.2016

Савол:

Ассалому алайкум, домла. Бир савол билан мурожаат қилмоқчи эди. Бу жуда оддий, лекин ҳадис билан жавоб берсангиз, яхши бўларди!.. Савол: бир дўстим: “Таҳоратни бузадиган нарсалар орасига сўкиниш қўшилмаган. Сўкинса, таҳорат кетмайди?” деди. Илтимос, шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз!

Булим Одоб-ахлоқ
6477
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аксар уламолар фаҳш сўзларни гапириш, сўкишиш, ҳақоратлаш билан таҳорат бузилмаслигини таъкидлашган. Лекин баъзилар фаҳш сўзлар ҳам таҳоратни бузишини айтишган. 
Бу бобда бир ривоят келтирилган. Оиша розияллоҳу анҳо бир-бирини сўкаётган икки кишига қарата: “Сизлар айтаётган баъзи нарсалар таҳоратни бузадиган нопокликдан ҳам ёмонроқ. Шундай экан, иккингиз таҳоратингизни янгиланг!” деб айтган экан. 

Бу далилга жавобан Оиша розияллоҳу анҳо уларни одобга чақириш ёки сўкиш гуноҳини ювиш учун таҳоратни янгилашга буюрган бўлиши мумкин, дейилади. Валлоҳу аълам! (Манба: “Таҳорат китоби”). 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219044
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98193
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47205
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45710
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Сўкинганда таҳорат синадими? 21.03.2016

Ассалому алайкум, домла. Бир савол билан мурожаат қилмоқчи эди. Бу жуда оддий, лекин ҳадис билан жавоб берсангиз, яхши бўларди!.. Савол: бир дўстим: Таҳоратни бузадиган нарсалар орасига сўкиниш қўшилмаган. Сўкинса, таҳорат кетмайди? деди. Илтимос, шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз!

6477