Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ота-она фарзандини бидъат ишларга буюрса, нима қилиш керак? 02.03.2016

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли қори ака. Аллоҳ илмингизни бундан-да зиёда этсин! Сизга берадиган саволим шундан иборат: Ислом динида ота-оналарнинг ҳақлари жуда чиройли баён этилган. Аммо ҳозирги кунга келиб айрим ота-оналар фарзандларини шариатда йўқ ишларни қилишга мажбурлашмоқда. Агар бу амаллар бажарилмаса, фарзандларидан ранжишмоқда. Фарзанд ота-онаси тарафидан бидъат амалларга мажбурланса ва бундан бош тортса, оқ бўлиб қолмайдими?

Булим Одоб-ахлоқ
5220
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Мусулмон банда ота-онани рози қилиши, уларнинг айтганларини бажо келтириши лозим. Чунки Аллоҳ таоло шунга буюрган. Агар улар сизни ёмон ишга ундасалар, айтганларини қилмасангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Зеро, Аллоҳга гуноҳкор бўлинадиган ишларда бандага итоат этилмайди.
     Агар ота-она фарзандини бидъат-хурофотларга ундаса ҳам, уларга чиройли муомала қилинади, қаттиқ гапирилмайди. Ҳар қандай ҳолатда ота-онага мулойимлик билан муносабатда бўлинади. Хато иш қилаётган бўлсалар, бу иш нотўғри экани ётиғи билан тушунтирилади, қўполлик қилинмайди.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219038
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98193
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47205
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45705
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар