Ассалому алейкум
Мавзу:

Маййит ҳаққига қайси сураларни ўқиш мумкин? 15.07.2016

Савол:

Ассалому алайкум. Бизда бирор банда ҳаётдан кўз юмганидан кейин унга атаб Фотиҳа сураси, унинг кетидан 3 марта Ихлос сураси тиловат қилинади. Шу тўғрими? Илтимос, қандай сураларни ўқисак тўғри бўлади ва улардан кейин қандай дуолар қилиниши кераклиги ҳақида навбатма-навбат батафсил жавоб берсангиз. Чунки, таъзияга борганда қайси сураларни ўқишни, ундан кейин қандай дуолар қилишни билмаслик яхши эмас. Айнан бу борада жуда кўплаб исломий сайтлардан излаб керакли жавобларни топмагач, сизга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Булим Ақида
72726
Жавоб:

Ва алайкум aссалом. Маййитга атаб Фотиҳа ва Ихлос сурасини уч марта ўқиш яхши. Ҳадиси шарифларда Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг экани айтилган. Шу сабаб ҳам бу билан Қуръон хатмининг (хатми сағирнинг) савоби маййитга бағишланган бўлади. Бу бидъат ёки шариатда мавжуд бўлмаган амал эмас. Бунга етарли далиллар бор. Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг экани имом Бухорий ва имом Муслим каби ишончли муҳаддислар томонидан ривоят қилинган.

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: احْشُدُوا فَإِنِّي سَأَقْرَأُ عَلَيْكُمْ ثُلُثَ الْقُرْآنِ فَحَشَدَ مَنْ حَشَدَ ثُمَّ خَرَجَ نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَرَأَ قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ ثُمَّ دَخَلَ فَقَالَ بَعْضُنَا لِبَعْضٍ: إِنِّي أُرَى هَذَا خَبَرٌ جَاءَهُ مِنْ السَّمَاءِ فَذَاكَ الَّذِي أَدْخَلَهُ ثُمَّ خَرَجَ نَبِيُّ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِنِّي قُلْتُ لَكُمْ: سَأَقْرَأُ عَلَيْكُمْ ثُلُثَ الْقُرْآنِ أَلاَ إِنَّهَا تَعْدِلُ ثُلُثَ الْقُرْآنِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ وَأَبُو يَعْلَى.

 

    Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни: “(Бир жойга) йиғилинглар, мен сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман”, дедилар. Бас, йиғилган йиғилди, (йиғилмаган йўқ). Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб, “қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўқидилар ва (ҳужраларига) кириб кетдилар. Бизлардан баъзиларимиз бир-бирига: “Мен бу хабар у зотга осмондан келган, деб биламан. Ана шу сабаб у зот (ҳужраларига) кириб кетдилар”, деди. Сўнгра Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб, “мен сизларга Қуръоннинг учдан бирини ўқиб бераман, дедим-ку. Билингларки, албатта у (Ихлос сураси) Қуръоннинг учдан бирига тенг”, дедилар” (Муслим, Термизий, Аҳмад, Байҳақий ва Абу Яъло ривояти).
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг эканини маълум қилиш учун саҳобаларни бир жойга йиғилишга чақирганлар. Бу, айтиладиган хабарнинг муҳимлигидан дарак беради. Агар муҳим бўлмаганида, саҳобаларни атайин шу нарса учун бир жойга тўпламаган бўлардилар.

 

وَعَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ أَنْ يَقْرَأَ فِي لَيْلَةٍ ثُلُثَ الْقُرْآنِ قَالُوا: وَكَيْفَ يَقْرَأُ ثُلُثَ الْقُرْآنِ قَالَ: قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ تَعْدِلُ ثُلُثَ الْقُرْآنِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ فِي السُّنَنِ الْكُبْرَى وَالدَّارِمِيُّ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ وَالطَّبَرَانِيُّ.

 

   Абу Дардо розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирон киши кечаси Қуръоннинг учдан бирини ўқишга қодир эмасми?” деб сўрадилар. Одамлар: “Қандай қилиб Қуръоннинг учдан бирини ўқийди” дейишди. У зот: “Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий , Доримий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ва Табароний ривояти).
    Бу ривоятда Ихлос сурасини бир марта ўқиган банда Қуръоннинг учдан бирини (ўн пора) ўқиганлик савобига эга бўлиши таъкидланмоқда. Баъзи уламолар ривоятнинг зоҳиридан келиб чиқиб, бу Қуръоннинг маъносига нисбатан айтилган. Қуръон ҳукмлар, хабарлар ва тавҳид масалаларидан иборат. Ихлос сурасида тавҳид баён қилинган. Шу нуқтаи назардан Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг эканини айтишган. Улар бу фикрларини Абу Дардо розийаллоҳу анҳу томонидан қилинган ривоят билан қувватлайдилар. Унда айтилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни уч қисмга бўлганлар. Ихлос сурасини унинг бир қисми қилганлар.
    Бирон-бир жойга таъзияга борганда инсонларни тақвога, умрни ғанимат билишга, ўлимни эслашга, яқинларидан ажраганларни сабр-тоқатга чақирувчи оятларни ўқиш, маййит ҳаққига истиғфор айтиш яхшидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда дунёдан ўтиб кетган мўминлар ҳақига мағфират сўрашни таълим берган. Таъзияда Бақара сурасидаги “валанаблуваннакум...” деб бошланувчи оятни (Бақара, 155-157), Залзала, Такосур, Ихлос сураларини ўқиш, кетидан Ҳашр сурасининг 10-оятидаги “роббанағфир ланаа...” дуосини ўқиш маъқул саналади. Бундай вақтда энг фазилатли экани хабар қилинган сура ва оятлар ўқилса, савоби улуғ бўлади. Маййит ҳаққига арабча ёки ўзбек тилида дуо қилишнинг фарқи йўқ. Муҳими дуода ихлос бўлиши керак (Манба: “Қуръон – қалблар шифоси”).

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218691
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98125
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47149
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45573
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Маййит ҳаққига қайси сураларни ўқиш мумкин? 15.07.2016

Ассалому алайкум. Бизда бирор банда ҳаётдан кўз юмганидан кейин унга атаб Фотиҳа сураси, унинг кетидан 3 марта Ихлос сураси тиловат қилинади. Шу тўғрими? Илтимос, қандай сураларни ўқисак тўғри бўлади ва улардан кейин қандай дуолар қилиниши кераклиги ҳақида навбатма-навбат батафсил жавоб берсангиз. Чунки, таъзияга борганда қайси сураларни ўқишни, ундан кейин қандай дуолар қилишни билмаслик яхши эмас. Айнан бу борада жуда кўплаб исломий сайтлардан излаб керакли жавобларни топмагач, сизга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

72726