Гуноҳлар неча ёшдан бошлаб ёзилади? 06.05.2018
Савол:Ассалому алайкум. Одам боласига неча ёшидан бошлаб савоб ва гуноҳлар ёзилади?
Булим Ақида11808
Ва алайкумус салом. Балоғатга етганидан (қиз бола ҳайз кўриш, ўғил бола эҳтилом бўлиш билан) бошлаб ҳар бир инсон мукаллаф бўлади. Шундан кейин унга намоз ўқиш, рўза тутиш каби амаллар фарз бўлади, солиҳ амаллари учун олган савоби, қилган гуноҳи номаи аъмолига ёзилади.