Ассалому алейкум
Мавзу:

Аллоҳ нега “Биз” дейди? 01.03.2018

Савол:

Ассалому алайкум. Домла, саволим шундан иборат: Нега Аллоҳ буюк китоби Қуръонда: “Биз”, “Бизнинг”, “Биздан” деб кўп шахсда гапиради? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Булим Ақида
9192
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Маълумки, Қуръони карим араб тилида нозил бўлган. Араб тилидан яхши хабардор киши билади, агар одам ўзининг улуғлигига далолат қилмоқчи бўлса, бирлик шаклида эмас, кўплик шаклида (яъни, “мен” эмас, “биз”,) деб гапиради.

Аслида “биз” олмоши иккилик ёки кўплик учун ишлатилади, бироқ бир киши ўзининг улуғлигини билдириш учун бир ўзини “биз” дейиши мумкин. Бу ҳолат ўзбек (туркий) тилида ҳам бор. Яъни, “биз” олмоши “мен” ўрнида ишлатилиб, камтарликни ёки аксинча, мақтаниш, ғурурланиш маъносини ифодалайди (Манба: “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, 1-жилд, 255-бет).

Аллоҳ таоло энг олий, юксак сифатлар Эгаси, Буюк Зотдир. Аллоҳ истаса, “Мен”, дейди, “истаса, “Биз”, дейди. Бироқ, Аллоҳнинг “Биз” дейиши У Зотнинг ваҳдониятига зид эмас. Яъни, шериги борлигини билдирмайди. Зеро, Аллоҳ таоло Ўз зотида, исмларида, сифатларида Яккаю Ягона Илоҳдир.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216395
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Аллоҳ нега “Биз” дейди? 01.03.2018

Ассалому алайкум. Домла, саволим шундан иборат: Нега Аллоҳ буюк китоби Қуръонда: Биз, Бизнинг, Биздан деб кўп шахсда гапиради? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

9192