Ассалому алейкум
Мавзу:

Охирзамонда Қуръон билан имон қоладими? 13.01.2017

Савол:

    Ассалому алайкум, қори ака! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Дўстимдан бир нарсани эшитиб иккиланиб қолдим. Айтишича, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан олдин Жаброил алайҳиссалом сўнгги марта тушганида, Пайғамбаримиз ундан сўрадилар: “Ё Жаброил, менинг вафотимдан кейин ҳам ер юзига тушасизми? Шунда Жаброил алайҳиссалом дедилар: “Эй дўстим Муҳаммад, сиздан кейин ер юзида нима ҳам қилардим. Лекин Аллоҳнинг буйруғи билан 10 та нарсани олиб чиқиб кетгани тушаман”, деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом сўрадилар: “Нима экан у 10 та нарса?” Жаброил алайҳиссалом деди: “Улар қуйидагилар: барака, инсонлар орасидаги меҳр-оқибат, қариндош-уруғлар орасидаги силаи раҳм, ҳоким, султон ва қозилардан адолат, аёллардан ҳаё, камбағаллардан сабр, уламолардан тақво, бойлардан саховат, Қуръон ва имон”.
      Ҳозирги замон уламоларининг айтишларига қараганда, юқорида саналган нарсаларнинг иккитаси: Қуръон билан имон қолган. Шунга аниқлик киритиб берсангиз! Аллоҳ сизнинг хайрли ишларингизни муносиб такдирласин! Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Булим Ақида
7811
Жавоб:

    Ва алайкум aссалом. Бундай ривоятни билмайман. Кўп ҳадиси шарифларда қиёмат аломатлари ҳақида хабар берилган. Жумладан, зинонинг кенг тарқалиши, маст қилувчи ичимликлар истеъмолининг кўпайиши, зулму ситамлар авж олиши, аёллар сонининг ортиб кетиши ва ҳоказо. Ҳозирда Қуръон ва имон қолган, деб ким айтган? Бу билан мусулмонлар орасида саховатли бойлар қолмади, уламоларнниг биронтасида ҳам тақво йўқ, ҳеч ким қариндошлари билан борди-келди қилмай қўйди, одамлар орасидан меҳр-оқибат бутунлай кўтарилди, муслималарнинг ҳеч бирида ҳаё-ибо қолмади, камбағаллар сабр-тоқат нелигини билмайди, дейилмоқчими? Шукрки, оз бўлса-да, тақволи уламолар, шукрини адо этадиган бадавлат кишилар, қаноатли камбағаллар, иболи муслималар бор. Қариндошлари билан меҳр ришталарини боғлаб турган инсонлар ҳам етарлича топилади. 
     “Қуръон ва имон қолди” деган гапга қайтадиган бўлсак, афсуски, Қуръонни бир восита қилиб, дунё матоҳларига эришиш ниятидагилар ҳам, тилида мусулмонликни даъво қиладиганлар ҳам топилади. 
      Ҳар қандай масалада кескин бир қарор чиқариш нотўғри! 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 81218
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Охирзамонда Қуръон билан имон қоладими? 13.01.2017

Ассалому алайкум, қори ака! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Дўстимдан бир нарсани эшитиб иккиланиб қолдим. Айтишича, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан олдин Жаброил алайҳиссалом сўнгги марта тушганида, Пайғамбаримиз ундан сўрадилар: Ё Жаброил, менинг вафотимдан кейин ҳам ер юзига тушасизми? Шунда Жаброил алайҳиссалом дедилар: Эй дўстим Муҳаммад, сиздан кейин ер юзида нима ҳам қилардим. Лекин Аллоҳнинг буйруғи билан 10 та нарсани олиб чиқиб кетгани тушаман, деди. Расулуллоҳ алайҳиссалом сўрадилар: Нима экан у 10 та нарса? Жаброил алайҳиссалом деди: Улар қуйидагилар: барака, инсонлар орасидаги меҳр-оқибат, қариндош-уруғлар орасидаги силаи раҳм, ҳоким, султон ва қозилардан адолат, аёллардан ҳаё, камбағаллардан сабр, уламолардан тақво, бойлардан саховат, Қуръон ва имон. Ҳозирги замон уламоларининг айтишларига қараганда, юқорида саналган нарсаларнинг иккитаси: Қуръон билан имон қолган. Шунга аниқлик киритиб берсангиз! Аллоҳ сизнинг хайрли ишларингизни муносиб такдирласин! Жавоб учун олдиндан раҳмат!

7811