Ассалому алейкум
Мавзу:

Ақида билан фиқҳ ўртасида қандай фарқ бор? 03.04.2018

Савол:

Ақида илми билан фиқх илмини тушунтириб беринг.

Булим Ақида
7171
Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! “Ақида” сўзи бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади. Бу сўзнинг кўплик шакли “ақоид”дир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган барча нарсалар ростлигини тасдиқлаб, кўнгил боғлаб ишонилиши лозим нарсалар “ақида” дейилади. Ислом ақидаси мусулмон кишини маълум нарсалар билан маҳкам боғлаб турадиган эътиқодлар мажмуасидир.

Мулло Али Қори “Фиқҳул акбар”га ёзган шарҳида “ақида” сўзига шундай таъриф берган: “Ақида шундай илмки, унда эътиқод қилиш лозим нарсалар ҳақида баҳс юритилади”.

Фиқҳда эса шариат ҳукмлари, жумладан, намозни қандай ўқиш, рўзани қандай тутиш, закот бериш, ҳаж қилиш қоидалари ўрганилади.

Демак, ақоидда имон-эътиқод масалалари, фиқҳда амалларни тўғри бажариш йўл-йўриқлари ўрганилади. Бундан ташқари одоб-ахлоқ, руҳий тарбия ҳам бор. Унда қалбни поклаш, иллатлардан халос бўлиш, руҳий покланиш ҳақида баҳс юритилади

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216314
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ақида билан фиқҳ ўртасида қандай фарқ бор? 03.04.2018

Ақида илми билан фиқх илмини тушунтириб беринг.

7171