Ассалому алейкум
Мавзу:

Жума куни туғилган қизлар нуқсонли бўладими? 14.07.2016

Савол:

Aссалому алайкум, қори ака! Қизим охирги кунларда мазаси бўлмай кўп йиғлайдиган бўлиб қолди. Ҳар хил дардларга чалинмокда. Уйдагилар домлага олиб бориб дам солдириб келишди. Домла Ёсин сурасини ўқиб дам солибди. Сўнгра бир хўроз сўйиб қонини қизимнинг баданига суртишни айтибди. Қонни баданга суртиш тўғрисида маълумот беришингизни илтимос қиламан! Ундан ташқари, қизим жума тонгида дунёга келган. Эшитишимча, жума куни дунёга келган қизлар бокира бўлмас эмиш. Шу тўғрида ҳам маълумот берсангиз! Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Булим Ақида
17318
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. “Домла” сўзи омма халқ орасида жуда урф бўлган ва аралаш-қуралаш ҳолда ишлатиладиган бўлиб қолган: масжид имоми ҳам домла, фолбину азайимхон ҳам домла... Қизингизнинг мазаси бўлмаса, шифокорларга кўрсатинг. Агар руҳий тарафдан касал бўлса, унда ҳам мутахассис шифокорларга кўрсатиш ва шу билан бирга шариатга мувофиқ дам солиш керак. Қўлингиздан келса, ўзингиз дам солинг. Бўлмаса, ишончли, эътиқоди мустаҳкам ва тақволи кишиларга, масжид имомларига олиб бориб дам солдиринг. Домла экан, деб дуч келган одамнинг олдига чопиб бораверманг! Хўроз сўйиб, уни бола танасига суртиш шариатда йўқ. Ношаръий ишни буюрибди ўша одам.
    Жума куни туғилиш ва вафот этишнинг фазилати бўлиши мумкин. Аммо жума кунида туғилган бола бирон нуқсонли бўлишини биринчи марта эшитиб турибмиз. Жума куни туғилса, ундай бўлади, жума куни туғилса, мана бу исмни қўйиш керак... Ҳаммаси ўйлаб топилган нарсалар.
     Шариатда банданинг ўзига боғлиқ бўлмаган нарсада унга зулм қилинмайди. Яъни, кимнинг қайси жойда, қайси йилда ва кунда туғилиши ўзига боғлиқ эмас. Шундай экан, бунда фалон кунда туғилса, бахтсиз бўларкан, касалманд бўларкан, дейилмайди. Банданинг бахтли ёки бахтсиз бўлиши, аввало Аллоҳ тақдирига, қолаверса, банданинг амалига боғлиқ.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218654
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98121
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47145
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45568
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар