Асл маҳсулотнинг сифатсизини ишлаб чиқарса бўладими? 14.11.2017
Савол:Ассалому алакум! Мен бозорда ишлайман.Маслаҳатингиз керак. Бирон маҳсулот оригиналининг копиясини сотса бўладими? Уни асл молдан анча арзон нархда сотилади? Шундай маҳсулотларга талаб бор. Маҳсулотнинг асл эмаслигини айтиб сотса бўладими?
Булим8662
Ва алайкум ассалом. Бирон фирма, корхона, завод ёки фабриканинг асл маҳсулотини сифатсиз ва арзонроқ қилиб ишлаб чиқариш ва сотиш жоиз эмас. Бу маҳсулот эгаларига қилинган хиёнатдир. Бу билан бировнинг ҳақи ейилган, уларнинг обрўсига путур етказилган бўлади. Қолаверса, харидор ҳам алданиб қолади. Сабаби у асл молни қалбакиси билан ажратолмаслиги мумкин.
Хитой каби давлатларда шундай нарса жуда урф бўлган бўлса ҳам, уларда маълум шартлар бор. Масалан, маҳсулот номидаги бир икки ҳарфни ўзгартириб қўйишади ва у асл маҳсулотдан фарқ қилади. Шундай нарсаларни сотиш жоиз бўлса керак (Яна Аллоҳ билади).
Хитой давлати қўллайдиган усулдан маҳсулот эгаларининг хабари бор. Аммо асл маҳсулот эгалари розилигисиз бирон нарса чиқарилган бўлса, уларни сотмаслик керак. Валлоҳу аълам!