Қандай йўл тутиш керак? 04.03.2017
Савол:Ассалому алекум. Мен сизларни мақолаларингизни мунтазам ўқиб бораман. Кўп ечилмаган масалаларга олимларимиз томонидан дин пешволари томонидан берилган энг тўғри жавобларни бериб инсонларга тўғри йўл кўрсатасизлар. Мени бир савол қийнаб келмоқда. Бир танишим ота - онасидан пинҳона севган қизи билан шаьрий никоҳдан ўтиб яшаб юришган эди. Ва фарзандлик бўлишди. Улар жуда бахтли. Лекин болани опалари бундан хабар топишди ва болага ё онамизни ёки хотинигни танлайсан дейишмоқда. Чунки бу қизни тўй қилиб, олиб бермаганмиз деб шарт қўйишди. Йигит шу шароитда қандай йўл тутса энг тўғри йўл бўлади. Илтимос ёрдам беринглар!
Булим Маслаҳат7355
Ва алайкум ассалом. Бу ерда хато ота-онасига айтмасдан “севган” қизига уйланиб олишдан бошланган. Агар тўйдан олдин уларнинг розиликларини олиб, бамаслаҳат иш қилинганида бундай бўлмасди...
Орада фарзанд бор. Бу ёқда опалар пинҳона тўйдан хабар топишган. Хўш, нима қилиш керак? Йигит бу ерда тадбиркорлик қилиб, ақл-идрокини ишга солиб, тўғри қарор қабул қилиши керак. Чунки у ота-онасидан, яқинларидан ҳам, жуфти ҳалолидан, фарзандидан ҳам воз кеча олмайди. Шундай йўл тутсинки, ҳаммалари ўзаро розиликда ҳаёт кечиришсин, узр-маъзур сўраш керак бўлса, сўралсин, хушмуомалалик билан ора ислоҳ қилинсин, деб маслаҳат бераман.