Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ўн икки ёшга тўлган болага ақиқа қилса бўладими? 11.12.2017

Савол:

Ассалому алайкум! Шароитим туфайли фарзандимга ақиқа қилмагандик. Ҳозир 12 ёшга тўлди. Аллоҳга шукрлар бўлсин, ҳозирда анча ўзимизни ўнглаб олдик. Келажакда ўғлимга атаб ақиқа қилсак бўладими?  Қандай маслаҳат берасиз?

Булим Маслаҳат
3596
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Фарзанд учун ақиқа қилиш фарз ёки вожиб эмас, балки суннатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсияларига кўра, фарзанд туғилганининг еттинчи, ўн тўртинчи ёки йигирма биринчи куни ақиқа сўйилади. Кимда-ким шу муддат ичида ақиқа қилишга қодир бўлмаса, қачон иложини топса, ўшанда қилаверади. 
Демак, фарзандингиз ўн икки ёшга тўлганида имкониятингиз бўлган экан, унинг учун ақиқа қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 93525
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 41457
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 30126
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 29296
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ўн икки ёшга тўлган болага ақиқа қилса бўладими? 11.12.2017

Ассалому алайкум! Шароитим туфайли фарзандимга ақиқа қилмагандик. Ҳозир 12 ёшга тўлди. Аллоҳга шукрлар бўлсин, ҳозирда анча ўзимизни ўнглаб олдик. Келажакда ўғлимга атаб ақиқа қилсак бўладими? Қандай маслаҳат берасиз?

3596