"Тушимнинг таъбири қандай"? 19.09.2017
Савол:Ассалому алайкум. Аёлим тушида мени ўлган ҳолда кўрибди. Бу нимадан дарак беради? Шуни тушунтириб берсангиз, илтимос!
Булим Маслаҳат10720
Ва алайкум ассалом. Тушга кўп ҳам эътибор бераверманг. Тушга нималар кирмайди, дейсиз. Туш инсон тақдирини белгиламайди.
Сизга маслаҳат: бу тушнинг ёмонлигидан сақлашини сўраб Аллоҳга дуо қилинг, зикр-тасбеҳ ва истиғфор айтинг. Доим покиза юринг, ибодатларни вақтида бажаринг. Шунда ҳаммаси яхши бўлади, иншааллоҳ!