Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Асл маҳсулотнинг сифатсизини ишлаб чиқарса бўладими? 14.11.2017

Савол:

Ассалому алакум! Мен бозорда ишлайман.Маслаҳатингиз керак. Бирон маҳсулот оригиналининг копиясини сотса бўладими? Уни асл молдан анча арзон нархда сотилади? Шундай маҳсулотларга талаб бор. Маҳсулотнинг асл эмаслигини айтиб сотса бўладими?

Булим Маслаҳат
8921
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Бирон фирма, корхона, завод ёки фабриканинг асл маҳсулотини сифатсиз ва арзонроқ қилиб ишлаб чиқариш ва сотиш жоиз эмас. Бу маҳсулот эгаларига қилинган хиёнатдир. Бу билан бировнинг ҳақи ейилган, уларнинг обрўсига путур етказилган бўлади. Қолаверса, харидор ҳам алданиб қолади. Сабаби у асл молни қалбакиси билан ажратолмаслиги мумкин.

Хитой каби давлатларда шундай нарса жуда урф бўлган бўлса ҳам, уларда маълум шартлар бор. Масалан, маҳсулот номидаги бир икки ҳарфни ўзгартириб қўйишади ва у асл маҳсулотдан фарқ қилади. Шундай нарсаларни сотиш жоиз бўлса керак (Яна Аллоҳ билади).

Хитой давлати қўллайдиган усулдан маҳсулот эгаларининг хабари бор. Аммо асл маҳсулот эгалари розилигисиз бирон нарса чиқарилган бўлса, уларни сотмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 223497
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 99971
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 48542
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 48252
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Асл маҳсулотнинг сифатсизини ишлаб чиқарса бўладими? 14.11.2017

Ассалому алакум! Мен бозорда ишлайман.Маслаҳатингиз керак. Бирон маҳсулот оригиналининг копиясини сотса бўладими? Уни асл молдан анча арзон нархда сотилади? Шундай маҳсулотларга талаб бор. Маҳсулотнинг асл эмаслигини айтиб сотса бўладими?

8921