Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қандай аёлларга уйланган маъқул? 16.09.2017

Савол:

Ассалому алайкум,  ҳурматли Устоз! Аллоҳ дин йўлида  қилаётган хизматларингизни ҳусни қабул айласин! Масаҳатларингизга  муҳтожман! Илтимос, ёрдам беринглар.

Ёшим йигирмада. Оиламиздагилар, каминани, унаштириб қўйиш  ниятида юрибдилар. Бир қизни таклиф қилмоқдалар: "У қиз илмли. Она  тили, адабиёт, инглиз тили кабиларни жуда яхши билади. Араб тилидан  ҳам хабари бор.  Қуръони каримдан ҳам 10 пора ёд олган. Ҳижобда  юради..." дейишмоқдалар. Хуллас, менга мос эмиш.  Мен, анча олдин, бир маротаба уни кўрганман. Тўғриси ҳусн  томонлама унча ёқмаганди (зоҳирга қараб баҳо бериш, менинг  ожизлигим, хатойимдир балки).

Дадам шунга уйланасан. "Хўп" десанг ҳозироқ бораман, дея ҳоли  жонимга қўймаябдилар. Нима қилишни масаҳат берасизлар? Аллоҳ ишларингизга ривож берсин! 

Булим Маслаҳат
9805
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ҳақиқий мусулмон эркак биринчи навбатда аёлнинг имонига, ҳаёсига, одоб-ахлоқига эътибор беради. Чирой, насл-насаб ва бойлик кейинги ўринда туради. Асосийси, кишининг бўлажак жуфти мўмина-муслима бўлиши керак. Агар имони билан бирга чиройли, насаби тоза ва бадавлат бўлса, янаям яхши. Аммо қолган учта жиҳат имон-эътиқоддан устун қўйилмайди.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217071
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қандай аёлларга уйланган маъқул? 16.09.2017

Ассалому алайкум, ҳурматли Устоз! Аллоҳ дин йўлида қилаётган хизматларингизни ҳусни қабул айласин! Масаҳатларингизга муҳтожман! Илтимос, ёрдам беринглар. Ёшим йигирмада. Оиламиздагилар, каминани, унаштириб қўйиш ниятида юрибдилар. Бир қизни таклиф қилмоқдалар: "У қиз илмли. Она тили, адабиёт, инглиз тили кабиларни жуда яхши билади. Араб тилидан ҳам хабари бор. Қуръони каримдан ҳам 10 пора ёд олган. Ҳижобда юради..." дейишмоқдалар. Хуллас, менга мос эмиш. Мен, анча олдин, бир маротаба уни кўрганман. Тўғриси ҳусн томонлама унча ёқмаганди (зоҳирга қараб баҳо бериш, менинг ожизлигим, хатойимдир балки). Дадам шунга уйланасан. "Хўп" десанг ҳозироқ бораман, дея ҳоли жонимга қўймаябдилар. Нима қилишни масаҳат берасизлар? Аллоҳ ишларингизга ривож берсин!

9805