Қарз олди-берди масаласи 23.12.2015
Савол:Ассалому алайкум, ҳурматли Одилхон қори ака. Динимиз учун қилаётган хайрли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Бир масала бўйича маслаҳат сўрамоқчи эдим: мен уч йил олдин бизнес қиламан, деб қарзга кириб қолдим. Ҳозир 5-6 кишидан қарзим бор. Уларга “ишларим сал йўлга тушсин бераман, Худо хоҳласа. Шошмай туринглар”, десам, телефон қилиб, ёнимга келиб, қўймай пулларини сўрашяпти. Ҳозир янги иш бошлаш арафасидаман. Нима деб жавоб бериб, бу вазиятдан чиқиб кетсам бўлади? Ўзим ҳам тез-тез бериб, қарзимдан қутулиш мақсадидаман. Бировдан қарғиш олишдан жудаям қўрқаман. Менга маслаҳат беринг, илтимос!
Булим Муомалотлар8243
Ва алайкум ассалом. Қарз жуда нозик масала. Уни олгандан кейин вақтида қайтариш биринчи галдаги вазифадир.
Қарз олгандан кейин хат-ҳужжат қилиб қўйилади. Шунда бирон муаммо чиққан тақдирда, осон ҳал этиш имкони бўлади. Агар қарз берган одамлар сизга ишонмаётган бўлишга, орага бир ишончли, омонатдор одамни қўйинг. Ўша одам ўртада кафил бўлиб, маълум муддат кутишларини сўрайди. Сизга қарз берганларни ҳам тўғри тушунишингиз керак. Бир-икки марта қарз муддатини чўзишни сўраган бўлсангиз, сизга бўлган ишончлари камайган. Шунинг учун мана бундай муаммога дуч келяпсиз.
Аллоҳдан мушкулингизни осон қилишини, қарздан нажот беришини сўранг, дуо-илтижолар қилинг, кўп-кўп истиғфор ва тасбеҳ айтинг.