Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Никоҳ ўқигани учун домлага қанча берилади? 13.02.2016

Савол:

Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Сизга бир саволим бор эди: никоҳ ўқиган домлага қанча берилади? Бу масалада ҳаммадан ҳар хил фикр эшитдим. Кимдир 100 минг деса, кимдир 50 минг дейди. Кимдир: “Никоҳ ўқиб қўйиш домланинг бурчи. Кўнглингдан чиқариб берсанг бўлаверади”, дейди. Ўтган йили бир қаримдошим домлага 50 минг берганида, домла: “Бу берганинг кам, яна бер”, деган эди. Шу масалада ҳам фикр билдирсангиз. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат!

Булим Муомалотлар
9000
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аввало, никоҳ ўқиган домла: “Фалон сўм берасан!” деб қатъий талаб қилмайди. Ҳамма кўнгилдан чиқариб бераверади. Чунончи, никоҳ ўқишнинг аниқ белгилаб қўйилган нархи (ставкаси) йўқ!
    Иккинчидан, одамлар не-не исрофгарчиликларга пулни аямайдилар. Аммо никоҳ ўқитишга келганда, “Шунча бериш керак экан”, “Домла бунча сўрабди”, деб оғринадилар. Ҳолбуки, берсангиз, сизни бегона аёл билан бир ёстиққа бош қўйишингизни ҳалоллаб берган, оилангизга бахт-саодат сўраб дуо қилган одамга беряпсиз, қулоқни битириб, кўнгилни беҳузур қиладиган машшоқларга ёки ижараси миллион-миллион турадиган бир марталик никоҳ либосига эмас!
    Учинчидан, юртимизда фаолият олиб бораётган кўпгина имомлар ўзларининг касб-корига эга. Имомлик улар учун асосий тирикчилик манбаи эмас. Айримлар сиз айтгандек, “Фалон сўм берасан”, деб талаб қилган бўлса бордир...
     Одамлар, имомлик осон иш эмаслигини, имомлар робот эмас, ўзларига ўхшаган инсон эканини тушунишларини истардик!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 229180
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101249
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 51193
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49401
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Никоҳ ўқигани учун домлага қанча берилади? 13.02.2016

Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Сизга бир саволим бор эди: никоҳ ўқиган домлага қанча берилади? Бу масалада ҳаммадан ҳар хил фикр эшитдим. Кимдир 100 минг деса, кимдир 50 минг дейди. Кимдир: Никоҳ ўқиб қўйиш домланинг бурчи. Кўнглингдан чиқариб берсанг бўлаверади, дейди. Ўтган йили бир қаримдошим домлага 50 минг берганида, домла: Бу берганинг кам, яна бер, деган эди. Шу масалада ҳам фикр билдирсангиз. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат!

9000