Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

“Маошимнинг қанчасини садақа қилай?” 05.02.2017

Савол:

Ҳурматли Одилхон кори ака! Хайрия ҳақида саволим бор эди. Хуллас ойлик маошимнинг қанча қисмини хайрия қилишимни тавсия қиласиз ва уни кимларга берганим афзал? Ойлигимни катта қисмини ота онамга рўзғор қилишлари учун бераман. Ундан ташқари онамга ўша ажратилган ҳайрия пулимни берсам бўладими?

Булим Муомалотлар
7221
Жавоб:

    Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Саволингизга мана бу ҳадиси шарифдан жавоб олиш мумкин.

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: خَيْرُ الصَّدَقَةِ مَا كَانَ عَنْ ظَهْرِ غِنًى وَابْدَأْ بِمَنْ تَعُولُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ.

 

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Энг яхши садақа ортганидан қилинганидир. Сен ўз қўл остингдагилардан бошла!” (Бухорий, Насоий ва Аҳмад ривояти).
    Агар одам бой-бадавлат бўлса, одамларга инфоқ-эҳсон қилади, садақалар беради. Агар ўртаҳол ёки камбағал бўлса, ўзи оиласидан бошлайди: ота-онаси, аёли ва фарзандларини керакли нарсалар билан таъминлайди. Аҳли аёли муҳтож бўла туриб ўзгаларга “эҳсон” қилинмайди. Биринчи галда ўз оиласидан бошланади.
    Шундан келиб чиқиб, маошингизни энг аввал ота-онангиз, хотинингиз ва фарзандларингиз учун сарфлайсиз. Ортса, ака-ука, опа-сингилларга садақа қиласиз. Агар жуда ортиб қолса, кейин бошқаларга инфоқ қилсангиз бўлади. Шарти шуки, садақа қилиш учун инсон аввал ўз оиласини таъминлаб қўйган бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 183065
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Маошимнинг қанчасини садақа қилай?” 05.02.2017

Ҳурматли Одилхон кори ака! Хайрия ҳақида саволим бор эди. Хуллас ойлик маошимнинг қанча қисмини хайрия қилишимни тавсия қиласиз ва уни кимларга берганим афзал? Ойлигимни катта қисмини ота онамга рўзғор қилишлари учун бераман. Ундан ташқари онамга ўша ажратилган ҳайрия пулимни берсам бўладими?

7221