Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Кафолат пули (заклад) олса бўладими? 21.01.2017

Савол:

    Сизларни овора қилаётганим учун узр. Заклад (кафолат пули ) ҳақида саволим бор эди. Агар бир иш учун заклад олиб, уни ишлатсак, кейин мижоз бу савдодан айниб, қайтаришни сўраса, фалон вақтда қайтара оламан, десам бу ишим тўғрими ёки нотўғрими?

Булим Муомалотлар
8864
Жавоб:

   Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Савдо молини сотиб олса, нархига қўшиш, сотиб олмаса, сотувчига қолиб кетиш шарти билан харидорнинг сотувчига олдиндан пул бериши араб тилида “урбон” (урбун) (бизда “баъйбоши”, русларда “заклад”) дейилади. Кўпчилик (жумладан, ҳанафий мазҳаби) уламоларига кўра, бундай қилиш жоиз эмас. Чунки унда одамлар молини ботил йўл билан ейиш, яна ноаниқлик бор.
   Заклад бериш ўрнига ёзма ёки оғзаки шартнома тузган маъқул. Агар бирон киши билмай кимгадир баъйбоши бериб қўйган бўлса, нотўғри йўл тутилган бўлса ҳам савдо бўлаверади. Фақат харидор айниб қолган тақдирда сотувчи берилган закалатни харидорга қайтариб беради. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 229178
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101247
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 51191
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49399
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Кафолат пули (заклад) олса бўладими? 21.01.2017

Сизларни овора қилаётганим учун узр. Заклад (кафолат пули ) ҳақида саволим бор эди. Агар бир иш учун заклад олиб, уни ишлатсак, кейин мижоз бу савдодан айниб, қайтаришни сўраса, фалон вақтда қайтара оламан, десам бу ишим тўғрими ёки нотўғрими?

8864