Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Устачиликдаги шериклик масаласи 23.01.2017

Савол:

   Ассалому алайкум. Саволим бор эди. Фақат аниқ жавоб беринг! Боиси жавобингизга кўра иш тутаман! Бир инсон билан анчадан бери ишлайман. У инсон менинг устозим. Улар номозхон ва тақводор инсон. Устозимми фотиҳасини оганман. Биз бирга кўп буюртмаларни оламиз. Келишувимиз 50/50. Бироқ улар буюртмани бажаришда умуман иштирок этмайди. Ҳамма ишни ўзим бажараман. Мисол учун 10 миллионлик буюртма олсак 5 миллион менга 5 миллион уларга. Бу ишнинг ҳукми қандай? Яна бир савол: бир буюртма олган эдик. Буюртмани бажардим. Бироқ менга улушимни бериш нияти йўқ ёки бермасдан, алдамоқда. Мен бу ҳола қандай йўл тутай? Маслаҳат беринг, илтимос!

Булим Муомалотлар
6178
Жавоб:

   Ва алайкум ассалом. Бундай шароитда ўзаро келишиб ишласангиз, хайр-барака бўлади. Топилган фойдани қандай тақсимланиши иш кимнинг зиммасига кўпроқ тушишига, мижозлар билан ким қандай муомала қилишига, иш юритиш учун ким қанча сарфлаганига қараб белгиланади. Агар устозингиздан фотиҳа олган бўлсангиз, истасангиз, ўзингиз алоҳида бўлиб чиқинг. Зеро, ўртада ишонч, омонатдорлик бўлмаса, бундай ҳамкорликдан барака кетади. Шу билан бирга ўзингиз якка ҳолда фаолият олиб бора оласизми, масаланинг бу тарафи ҳам бор. Шунинг учун мана шу жиҳатларни ҳисобга олиб, қайси йўл сиз учун фойдали эканини ўзингиз аниқлаб олинг. Кейин, устозингиз билан бирга ишламаган тақдирда орангизга совуқчилик тушмаслигига ҳам эътибор беринг.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216323
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар