Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қиммат соат тақса бўладими? 13.10.2015

Савол:

Aссалому алайкум, Одилхон қори ака. Мен ёшлигимда бренд соатлар тақишга қизиқардим. Ҳозирги кунда нархи 50 $ ва ундан юқори 200 $ гача борадиган соатларни тақиш мумкинми? Лекин ақлни ишлатмай жуда катта харажат қиладиганлар ҳам бор. Саволим шуки, юқорида келтирилган нархлардаги соатларни тақиш ҳукми қандай?

Булим Муомалотлар
5830
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ гўзал Зотдир ва гўзалликни яхши кўради. Аллоҳ покдир ва покликни яхши кўради. Мўмин банда покиза ва чиройли либосларни кийиши, ўзига зийнат бўладиган нарсаларни тақиши жоиз. Фақат ўша соат тиллодан бўлмаса бўлгани. Шунингдек, эркаклар учун трос, билакузук каби тақинчоқлар жоиз эмаслигини эслатиб ўтамиз.
     Бир одам қиммат соат тақиб, бу билан ўзини одамлардан юқори тутса, ножоиз ишга қўл урган бўлади. Сабаби унинг иши кибрдир. Манманлик қилиш, одамларни паст санаш жоиз эмас. Аллоҳ мутакаббир кимсаларни яхши кўрмайди.
    Агар бу билан чиройли бўлишни ният қилинса, камтарин бўлинса, ўша соати билан, унинг қимматлиги билан мақтанмаса, жоиз. Лекин мусулмон банда исрофдан, пулни беҳуда сарфлашдан сақланиши шарт. 1000 сўмга олиш мумкин бўлган нарсани 10.000 сўмга олмайди. Балки эҳтиёжини қондирадиган даражада молни сарф қилади ва қолганини керакли ўринларга ишлатади. Ҳозирда мана шундай исрофгарчилик кўпайиб кетгани учун ҳам инсонлар ўртасида ижтимоий табақаланиш кўзга ташланиб бормоқда. Бир инсоннинг соати ёки пойафзалининг нархига оддий ишчи бир йил тер тўкиб ишлаши керак. Бу қандай тафовут?! Мўмин-мусулмон одам либос ва зийнат бобида ҳам ўртача ва меъёрий йўлни тутиши, исроф ва кибрдан сақланган ҳолда Аллоҳ розилигини топишга ҳаракат қилиши лозим.

   Бунинг ўрнига муҳтожларга кўпроқ ёрдам қилиш матлубдир. Биз, қиммат либослар кийиш ҳаром, демаймиз. Ким хоҳласа, ўша нарсани кияди, тақади, аммо шариат қайтарган ишлардан тийилиш ва исрофдан сақланиш мўминнинг бурчи эканини эслатиб ўтамиз.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217292
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қиммат соат тақса бўладими? 13.10.2015

Aссалому алайкум, Одилхон қори ака. Мен ёшлигимда бренд соатлар тақишга қизиқардим. Ҳозирги кунда нархи 50 $ ва ундан юқори 200 $ гача борадиган соатларни тақиш мумкинми? Лекин ақлни ишлатмай жуда катта харажат қиладиганлар ҳам бор. Саволим шуки, юқорида келтирилган нархлардаги соатларни тақиш ҳукми қандай?

5830