Ассалому алейкум
Мавзу:

Ғайридинлар ҳаққига дуо қилса бўладими? 30.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Бирор киши ўтиб қолганини эшитсак, Аллоҳ раҳматига олишини сўраймиз. Агар бошқа динга эътиқод қилувчи одам вафот этса, “жойи жаннатда бўлсин!” десак бўладими?

Булим Ақида
4663
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ғайридинлар ҳақига шифо ва ҳидоят сўраб дуо қилса бўлади. Ундай одамларга тириклигида раҳмат ва мағфират сўрашнинг жоиз ёки жоизмаслиги борасида ихтилоф бор. Бунга рухсат берган уламолар бундай дуо уларнинг кечирилишига ва Аллоҳнинг раҳматига эришишларига сабаб бўлувчи Ҳидоятга васила бўлиши маъносида рухсат берганлар холос. Зеро, куфр ва ширк ҳечқачон кечирилмаслиги Қуръони карим насси ва уммат ижмоъси билан собит бўлган. Шу боис ўзга диндагиларга тириклигида раҳмат ва мағфират сўралар экан, уларнинг исломга ҳидоят қилинишлари умид қилинади. Чунки, мусулмон кишигина Аллоҳнинг раҳмати ва мағфиратига чин маънода эришади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ўзларига ҳаддан зиёда озор етказган қавмлари ҳаққига ҳам “اللهم اغفر لقومي فإنهم لا يعلمون” “эй Аллоҳ, қавмимни мағфират қил, чунки, улар билмайдилар”, деб дуо қилганлар. Ҳанафий мазҳабининг забардаст уламоларидан Аллома Бадруддин Айний “саҳиҳи бухорий”га шарҳ сифатида таълиф этган “умдату-л-қорий” номли кўп жилдли машҳур китобида мазкур ҳадис маъносини қуйидагича изоҳлайди: “бунинг маъноси шуки: “уларни Исломга ҳидоят қилгин, қайсики, у туфайли гуноҳларининг мағфират бўлиши дуруст бўлгай”. Чунки, куфр гуноҳи (шу ҳолда, тавбасиз ўлиб кетса) ҳечқачон кечирилмайди. Ёки ҳадис маъноси: “агар Исломга келсалар, уларни кечиргин!”, дегани бўлади” (“умдату-л-қорий шарҳу саҳиҳи-л-бухорий”: 19/23). Демак, ғайридин одамга раҳмат ва мағфират сўраш фақат шу маънода дуруст бўлади, уларни мағфират ва раҳматга лойиқ қиладиган ҳидоятга эришишларини тилаш маъносида тўғри бўлади, куфрни кечириш маъносида эмас. Бинобарин, бундай кимсалар оламдан ўтганида, “Худо раҳмат қилсин”, “жойи жаннатда бўлсин” дейиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218721
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98133
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47155
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45593
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ғайридинлар ҳаққига дуо қилса бўладими? 30.09.2015

Ассалому алайкум. Бирор киши ўтиб қолганини эшитсак, Аллоҳ раҳматига олишини сўраймиз. Агар бошқа динга эътиқод қилувчи одам вафот этса, жойи жаннатда бўлсин! десак бўладими?

4663