Ассалому алейкум
Мавзу:

Суннати хасана деб нимага айтилади? 09.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум мухтарам домла. Суннати хасана деб нимага айтилади? Олдиндан раҳмат!

Булим Ақида
4816
Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Суннат сўзи кўп маънода ишлатилади. Жумладан, луғатда йўл, услуб, одат, қонун каби маънолардан бирини ифода қилиб келади. Фиқҳий истилоҳда эса суннат деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мунтазам равишда адо этган фарз ва вожиб бўлмаган амаллар назарда тутилади. Шунингдек, мустаҳаб ва мандуб бўлган ишларга ҳам суннат дейилади. “ҳасана” эса “ҳасан” сўзининг муаннас шакли бўлиб, яхши, чиройли деган маъноларни англатади. Демак, луғавий жиҳатдан олсак, “суннати ҳасана” яхши иш, яхши одат маъноларини англатади. Аллома Ибн Манзур “лисонул-араб”да шундай дейди: “кимки, бирор ишни дастлаб бошлаб берса ва ундан кейин одамлар унга амал қилса, ўша иш суннат деб аталади”. Шунга кўра, кимки, шариатга мувофиқ келадиган бирор эзгу амални бошлаб берса ва одамлар ундан кейин у ишни давом эттирсалар, мазкур иш уни бошлаб берган инсоннинг ҳаққида суннати ҳасана бўлади. Агар йўлга қўйилган иш ношаръий ва ёмонликдан иборат иш бўлса, ва ўша иш давом эттирилса, бу иш суннати саййиъа (яъни ёмон суннат) ёки бидъат деб аталади. Жарир ибн Абдуллоҳ ал-Бажалий (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган бир ҳадисда Набий алайҳиссалом бу нарсаларни қуйидагича баён қилиб берганлар.

مَن سَنَّ في الإِسلام سُنَّة حَسَنَة فله أجرُها وأجرُ من عمل بها من بعده ، من غير أن يَنْقُصَ من أجورهم شيء ، ومن سَنَّ في الإِسلام سُنَّة سيِّئة كان عليه وِزْرُها وَوِزْرُ مَنْ عمل بها من بعده ، من غير أن ينقُصَ من أوزارهم شيء


    Яъни: “Кимки, Исломда бирорта яхши суннат жорий қилса, у ишнинг савоби ва ўзидан сўнг мазкур ишга амал қилувчиларнинг савоби унга етиб туради ва бу нарса улардан бирорталарининг ажрларини камайтирмайди.Кимки, Исломда ёмон суннатни жорий қилса, унинг гуноҳи ва ўзидан сўнг уни бажарувчиларнинг гуноҳи уларнинг гуноҳларидан бирор нарсани камайтирмаган ҳолда ўша кишига етиб туради” (Имом Муслим ва Имом Насоий ривоятлари). Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217788
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 97971
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47003
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 44854
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Суннати хасана деб нимага айтилади? 09.09.2015

Ассалому алайкум мухтарам домла. Суннати хасана деб нимага айтилади? Олдиндан раҳмат!

4816