Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ўғирланган нарсаларни сотиб олса бўладими? 05.09.2015

Савол:

Ассалoму алайкум, қoри ака. Савoлим шундан ибoрат: ўғирланган нарсаларни сoтиб oлиш ҳукмини баён этсангиз. Жавoбингиз учун раҳмат!

Булим Муомалотлар
4988
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Маст қилувчи ичимликлар ичиш, сотиш, уларни тайёрлаш, ташиш ва қуйиб бериш каби ишларнинг ҳаммаси ҳаром бўлганидек, ўғрилик қилиш, бунга ёрдамлашиш, шароит яратиб бериш, қолаверса, ўғриланган молларни сотиб олиш ҳам жоиз эмас. Зеро, кимнингдир молини ўғирлаган кимсага пул бериб, буюмни сотиб олган одам ўғрига мадад беради, унинг фаолияти янада ривожланишига туртки бўлади. Бунда у мункар ишга қарши чиқиш ўрнига гуноҳга шерик бўлиб қолади. Ва бу гуноҳ устида ҳамкорлик қилиш, ёмонлик йўлида бир-бирига ёрдамлашишга ҳам кириб қолади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Эзгулик ва тақво йўлида бир-бирингизга ёрдамлашинг, гуноҳ ва тажовузкорлик йўлида бирбирингизга ёрдамлашмангиз!” (Бақара сураси), дея бундай ишлардан қайтарган.
     Ўғирланган молни сотиб олиш тўғри бўлмаслигига бошқа сабаб шуки, молни ўз эгасидан сотиб олиш керак. Унга эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган одамдан, жумладан ўғридан сотиб олинса, савдо шаръан тўғри бўлмайди.
   Демак, савдода ҳушёр бўлиш керак. Молни ким ишлаб чиқаргани, унинг асл эгаси кимлиги, мусулмон бандага тўғри келиш-келмаслигига эътибор берилади. Агар киши сотиб олаётган моли ўғирланганлигини аниқ билса ёхуд ўғирланганлиги борасида гумони кучли бўлса, ундай молни сотиб олиш асло ҳалол бўлмайди. Шундай ҳолатда ўғрини инсофга чақириш, насиҳат қилиш ҳамда молни эгасига қайтариши лозимлигини айтиб огоҳлантириш керак ёки тегишли идораларга дарҳол хабар бериб, ёмонликнинг йўлини қирқиш лозим. Ана шунда катта савобни қўлга киритасиз ва мол эгасига қайтарилишига сабабчи бўлган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217677
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ўғирланган нарсаларни сотиб олса бўладими? 05.09.2015

Ассалoму алайкум, қoри ака. Савoлим шундан ибoрат: ўғирланган нарсаларни сoтиб oлиш ҳукмини баён этсангиз. Жавoбингиз учун раҳмат!

4988