Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Отлардан закот бериладими? 30.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум устоз, саволим қуйидагича. Отларимдан закот бераманми? Уларни сони 20 ортиқ.

Булим Муомалотлар
4849
Жавоб:

От-йилқилардан закот берилиши ёки берилмаслиги борасида аҳли илм ўртасида турлича қарашлар бор. Имом Абу Ҳанифа ва Имом Зуфар раҳматуллоҳи алайҳимолар наздида миниш ва хизмат қилиш мақсадида боқилмайдиган, соима яъни эркин ўтлатиладиган отлардан закот берилади. Отларнинг нисоби иккита: бир эркак ва бир урғочи отдан иборат. Демак, кимда энг камида бир эркак ва бир урғочи от бўлса ва уни миниш ёки хизмат учун сақламаётган бўлса, эга бўлинганига бир йил ўтгач улардан закот чиқарилади. Бир эркак ва бир урғочи от дейилишининг сабаби, шуки, йилқи фақат эркак отлардангина ташкил топган бўлса, кўпайиш ҳосил бўлмайди. Аммо, фақат урғочи отлардан иборат бўлса, закот берилади. Чунки, одатда ориятга олинадиган эркак отни урғочиларга қўшиш орқали ҳам кўпайиш ҳосил бўлиши мумкин. Лекин, баъзи ривоятларда ёлғиз эркак отлардан ҳам закот чиқарилади, деган қавллар бор. У ҳолда нисоб битта эркак от бўлади.
    Отларнинг ёшига келсак, эркак бўлса қочирадиган, урғочи бўлса қочиртириладиган ёшда бўлиши шарт қилинади. Шунда ҳар бир отдан бир динор тилла миқдорида закот чиқарилади. Бир динор тилла 4.25 гр вазнга тенг. Ёки бўлмаса, отнинг жорий пулдаги қийматини ҳисоблаб, нисобга етса закот чиқариб, етмаса ўзидаги бошқа пулларга қўшиб ҳисоблаш орқали закоти чиқарилади.
   Агар отлар тижорат мақсадида боқилаётган бўлса, яъни маълум ёшдан кейин пуллаб, мулкни кўпайтириш мақсади бўлса у ҳолда уларнинг умумий қийматини ҳисоблаб туриб, қирқдан бири қиймати пулда закот сифатида берилади. Бу Имом Абу Ҳанифа ва Имом Зуфарларнинг қавлига кўра айтилаётган ҳукмлардир.
    Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад Шайбонийларга кўра эса соима (далада эркин ўтлатилувчи) отлардан закот берилмайди, илло тижорат мақсадида бўлса, умумий сармоя пулларига қиймати қўшиб ҳисобланиш орқали закот берилади. Фатови қозихон ва канзуд-дақоиқ китобларида имомайнга тегишли мазкур охирги қавл кучли саналиб, “фатво шунга кўра!”, дейилган.
   Хулоса қилиб, айтадиган бўлсак, отларингиз тижорат мақсадида, мулк бўлиши учун боқилаётган бўлса, ва бу иш бошланганига бир йил ўтган бўлса, жорий валютадаги умумий қийматини ҳисоблаб, ҳосил бўлган миқдорнинг қирқдан бирини закот сифатида берасиз. Валлоҳу аълам

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217694
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Отлардан закот бериладими? 30.08.2015

Ассалому алайкум устоз, саволим қуйидагича. Отларимдан закот бераманми? Уларни сони 20 ортиқ.

4849