Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Асалнинг закоти қанча? 29.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли қори ака! Асалчилар йиғиладиган асалдан закот берадиларми? Берсалар қанча миқдорга етганда қанча миқдорда закот берилади?

Булим Муомалотлар
4824
Жавоб:

Ҳа, асалдан закот яъни берилади. Асал ушрий яъни закоти ушур сифатида бериладиган нарсалар қаторига киради. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига кўра асал кам бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам ундан ушур яъни ўндан бири закот сифатида ҳақдорларга берилади. Абу Юсуф наздида эса асал беш васаққа етсагина ундан ушур яъни ўндан бири закот сифатида берилади. Беш васақ замонавий ўлчовларда тақрибан 652 килограмни ташкил қилади. Аммо, бу масалада мазҳабимизда мухтор ва амалда бўлган қавл Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг сўзларидир. Шунга биноан, олинган асалнинг миқдоридан қанча бўлишидан қатъий назар ундан ушур берилади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217086
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Асалнинг закоти қанча? 29.08.2015

Ассалому алайкум, ҳурматли қори ака! Асалчилар йиғиладиган асалдан закот берадиларми? Берсалар қанча миқдорга етганда қанча миқдорда закот берилади?

4824