Ассалому алейкум
Мавзу:

Қабр тупроғига дам солиш жоизми? 21.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Ҳурматли Одилхон қори ака, бизларга бераётган жавобларингиз учун раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин! Сизга навбатдаги саволимни йўлламоқчи эдим: маййитни кўмаётганда бир киши тупроқ тарқатиб чиқиб, одамларга дам солдиради. Шу иш жоизми?

Булим Ақида
4648
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Дафн вақтида тупроққа дам солиш ҳақида ривоятларни учратмадик. Аммо маййитнинг бош тарафидан уч сиқим тупроқ сочиш хусусида бир қанча ривоят нақл қилинган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى عَلَى جِنَازَةٍ ثُمَّ أَتَى قَبْرَ الْمَيِّتِ فَحَثَى عَلَيْهِ مِنْ قِبَلِ رَأْسِهِ ثَلاثًا. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ. 

 

     Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаноза намозини ўқидилар. Кейин маййит қабрига бориб, унинг бош тарафидан уч марта тупроқ сочдилар (Ибн Можа ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
   Маййит дафн қилинаётганда уч сиқим тупроқ сочиш ҳақида бошқа ривоятлар ҳам бор. Жумладан, Абдуллоҳ ибн Омир ибн Рабийъа отасидан ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Усмон ибн Мазъунни дафн қилаётганларида тўрт марта такбир айтиб, бош тарафида туриб қўллари билан уч сиқим тупроқ сочганларини кўрганман” (Дорақутний ривояти).
    Умайр ибн Саиддан ривоят қилинишича, Али ибн Абу Толиб Ибн Мукаффиф қабрига тупроқ сочган (Байҳақий ва Ибн Абу Шайба ривояти).
   Ҳақиқатан ҳам, кўп жойларда маййит устига тупроқ сочишдан олдин домланинг олдига уч-тўрт сиқим тупроқ олиб борилади ва унга дам солинади. Бу иш юқоридаги ривоятлар асосида келиб чиққан бўлса керак. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217246
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қабр тупроғига дам солиш жоизми? 21.08.2015

Ассалому алайкум. Ҳурматли Одилхон қори ака, бизларга бераётган жавобларингиз учун раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин! Сизга навбатдаги саволимни йўлламоқчи эдим: маййитни кўмаётганда бир киши тупроқ тарқатиб чиқиб, одамларга дам солдиради. Шу иш жоизми?

4648