Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Хориж валютасининг кўтарилиб кетиши 18.08.2015

Савол:

Accaлому алайкум! Илтимос, бир масалага ойдинлик киритиб берсангиз! Бир ой олдин дўкондор шахс чет давлатдан ўша кунги курс билан товар олиб кирган. Ҳозир эса шу товарини бугунги курс бўйича сотяпти. Менимча, бу иш жуда тўғри эмас, чунки бир ой аввалги курс билан дўкондор ҳисоб-китоб қилиб бўлган-ку? Нега ўзбек мусулмонлари чет эл валюта курси кун сайин ўзгаришига қараб товар учун қўшимча ҳақ тўлашлари керак?! Агар фикрим нотўғри бўлса, изоҳ беришизингизни илтимос қилардим!

Булим Муомалотлар
5392
Жавоб:

Ва алайкум  ассалом. Сиз айтаётган ҳолатда қандай шарт ила келишилганини билмайман. Аммо савдо пайтида сўмда тўлаш келишилган бўлса, сўмда, хориж валютасида келишилган бўлса, ўша валютада тўланади.
     Хориждан ўз юртига мол олиб келиб сотаётган одам уни қанчадан сотишини ўзи билади. Албатта инсофни ҳам унутмайди, фақат жиғилдонини ўйламайди. Агар бир ой олдин мол олиб келинса-ю, уни сотаётган вақтда нарх-наво ошиб кетса, ўша ошган нархда сотади. Бўлмаса, яна маҳсулот олишда пулга қийналиши, айланмага етарли маблағ тополмай қолиши мумкин.
    Лекин савдогорлар ва тижоратчилар шуни ҳам унутмасинлар: маҳсулот нархини ҳеч қандай сабабсиз ошириш, сунъий тарзда “кўтар-кўтар” қилиш мутлақо жоизмас! Бу одамларга нисбатан зулмдан бошқа нарса эмас!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217149
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар