Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Жин тегишидан қандай сақланса бўлади? 10.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Сизга бир саволим бор, домла: мен кечқурун кўп босинқирайман. Тушимда ғалати одамларни, хунук аёлларни кўраман. Жинлар бўлса керак, устимга келиб, кўксимни босишади, бўғишади. Қўрқиб уйғониб кетаман. Кейин Қуръон ўқийман. Бундай нарсалар бўлмаслиги учун нима қилиш керак?

Булим Маслаҳат
5978
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Жин тегиши Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар билан собит бўлган. Жин тегиши хаёлий, ё тўқима нарса эмас, ҳақиқатдир. Банда жинлар зараридан сақланиши учун ибодатларни вақтида бажариши керак. Хусусан, беш маҳал фарз намозларини қойиллатиб ўқиган инсон Аллоҳнинг паноҳида бўлади. Кейин озода юришга ҳаракат қилинг. Ҳадисда тешикка бавл қилишдан қайтарилган. Қолаверса, ҳаммомда бавл қилишдан эҳтиёт бўлинади. Чунки, бу васвасага сабабдир. Қолаверса, зикр, дуо ва салавотлар Аллоҳнинг изни билан бандани турли шикаст-балолардан сақлайди. Ҳадиси шарифларда Оятул курсийни ўқиган одам шайтон ва жинлар зараридан мукаммал ҳимояланиши айтилган.
      Сизга маслаҳат: уйқудан олдин Оятул курсий, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқинг, дуо қилинг, зикр-тасбеҳлар айтинг. Шунда сизни ҳеч нарса безовта қилмайди, иншааллоҳ!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217228
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар