Ассалому алейкум
Мавзу:

Ҳайит куни вафот этган жаннатга кирадими? 20.07.2016

Савол:

Ассалому алайкум, устоз! Сизга қуйидаги саволни йўлламоқчи эдим: уч кун Рамазон ҳайитида вафот этганлар жаннатга кирадими?

Булим Ақида
9168
Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Аввало шуни айтиш керакки, Рамазон ҳайити уч кун эмас, бир кун. Иккинчидан, Рамазонда, ҳайит кунларида ёки жума кунида вафот этган банданинг жаннатга кириши ваъда қилинмаган. Бундоқ қаралса, бу кунларда қанчадан-қанча имонсиз, бетавфиқ, ўзини мусулмон санаса-да, ибодатдан узоқ кимсалар вафот этади. Аслида, жаннатга кириш учун Аллоҳга имон келтириш, У Зотнинг амр-қайтариқларига қулоқ тутиш керак. Чунончи, жаннатга кириш учун фазилатли кунда вафот этиш шарт эмас. Лекин, кишининг ўзи иймон-эътиқодли, солиҳ бандалардан бўлса фазилатли кунларда, фазилатли маконларда вафот топишидан яхшилик ва фазилат умид қилинади. Аммо, қатъий қилиб, жаннатий бўлди, дейилмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217445
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ҳайит куни вафот этган жаннатга кирадими? 20.07.2016

Ассалому алайкум, устоз! Сизга қуйидаги саволни йўлламоқчи эдим: уч кун Рамазон ҳайитида вафот этганлар жаннатга кирадими?

9168