Ассалому алейкум
Мавзу:

Банда ўз мартабасини билиши мумкинми? 26.04.2016

Савол:

   Ҳурматли устоз, Аллоҳ ишларингизга ва умрингизга барака берсин! Саволим қуйидагича: биз ўзимизнинг Аллоҳ олдидаги даражамиз юқори ёки пастлигини билсак бўладими? Агар билиш мумкин бўлса, қайси белги ёки аломатлар орқали билиш мумкин?

Булим Ақида
5309
Жавоб:

    Шундай нарсалар борки, улар бандадан сир тутилади. Масалан, ким дўзахга, ким жаннатга тушиши аниқ айтилмайди. Буни ҳеч ким, ҳатто банданинг ўзи ҳам, ўзгалар ҳам билмайди. Фақат қайси ишларни қилса, дўзахга, қайси амалларни бажариш билан жаннатга тушиш баён қилинган. Банданинг даражаси ҳам худди шундай. Ким Аллоҳнинг наздида қайси даражада эканини билиш мумкин эмас. Тўғри, солиҳ амаллар, намоз, рўза, зикр ва Қуръон тиловати каби савоби улуғ ишлар банда даражаси кўтарилишига сабаб бўлади. Аммо намоз билан намознинг, рўза билан рўзанинг фарқи бор. Бир одам икки ракат нафл намоз ўқиб, юқори поғонага чиқиши мумкин. Бошқа бир банда эса тўрт ракат фарз намози ўқиб ҳам даража ололмаслиги мумкин. Бу ҳаммаси ихлос, ният ва амални тўғри бажара олишга боғлиқ (Бу билан нафл намоз фарздан афзал, демоқчимасмиз). Бошқа тарафдан олиб қараганда, агар банданинг Аллоҳ даргоҳидаги мартабаси қандайлиги аниқ айтилганида ёки бандага ошкор қилинганида, юқори мартабали банда ғурурга кетган, мартабаси паст одам эса ноумидликка учраган бўларди. Лекин Аллоҳ қайси бандасини яхши кўриши маълум аломатлардан билиниши мумкин. Масалан, У Зот имонни фақат яхши кўрган бандаларига беради. Яна яхши кўрган бандаларини турли қийинчиликлар билан синайди. Хуллас, бу борада узоқ гапириш мумкин. Биздан талаб қилинадиган нарса имон ва амалда давомли бўлиш, солиҳ амалларни ихлос билан Аллоҳ розилиги учун бажаришдир. Шунда банда Аллоҳнинг розилигини топади, дунёда ҳам, охиратда ҳам юқори мартабаларга эришади.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219275
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98243
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47247
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45824
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Банда ўз мартабасини билиши мумкинми? 26.04.2016

Ҳурматли устоз, Аллоҳ ишларингизга ва умрингизга барака берсин! Саволим қуйидагича: биз ўзимизнинг Аллоҳ олдидаги даражамиз юқори ёки пастлигини билсак бўладими? Агар билиш мумкин бўлса, қайси белги ёки аломатлар орқали билиш мумкин?

5309