Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Менинг квартирадан қарзимни эрим ҳам тўлашиб юборишга масъулми?

Савол:

Ассалому алайкум Одилхон қори ака! Мен бир йил олдин эрим билан ажрашганман. Битта қизим бор. Идда муддати тугагач ўзим билан ишлаган ҳамкасбимга никоҳландим. Никоҳланган инсон билан бошида ижарада яшадик. У инсон бошида квартира олишда пул қўшаман, ёрдам бераман деб ваъда қилган. Охири квартирани ўзимни пулимга ва ота-онам қўшиб берган пулга олдим. Етмаганига маълум миқдорда қарз олдим. Саволим шуки, ўша олинган қарз фақат менга тегишлими ёки мени никоҳига олган инсонга ҳам тегишлими? Ўша квартирада бирга яшаймиз. Қарзни бирга тўлашимиз керакми? Ярим пулини ойликларимни йиғиб тўладим, қолганини уларга тўлаб беринг, десам бўладими? Шариатга тўғри келадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Булим Муомалотлар
4896
Жавоб:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ турмушингизни саодатли ва мустаҳкам турмушлардан қилсин! Қарз уни олган инсоннинг зиммасида бўлади. Қарз ҳам тижорат, савдо битимлари каби бир битим, шартнома ҳисобланади. Мазкур битимни ким амалга оширган бўлса, мажбурият фақат унинг зиммасида бўлади. Шундай экан, сизнинг қарзингизни шаръан эрингиз тўлаб беришга масъул эмас. Аммо, тўлашиб юборса, унга қўшимча савоб бўлади. Эр аёлини ейиш-ичиш, кийиниш ва маскан жиҳатидан таъминлаши керак. Бу эса қўлдан келган миқдорда, эл қатори ва шароитга қараб амалга ошади. Эр қўлидан келмайдиган нарсага мажбур қилинмайди. Маскан жиҳатидан таъминлаши керак, дейилганда албатта бир уйни сотиб олиб бериш эмас, балки, ижарага олиш ҳам киради. Эр ижарага жой олиб, оиласини боқса ҳам маскан билан таъминлаган ҳисобланади. Шундай экан, сизнинг ҳолатингизда эрингиздан ижара пули миқдорини сўрашингиз тўғри бўлади. Чунки, уй қарзини сиз тўлаяпсиз. Уй сизники. Ҳолбуки, бошпана билан таъминлаш эрнинг зиммасида. Эрингиздан ижара миқдори олишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218765
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98144
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47162
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45615
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар