Ассалому алейкум
Мавзу:

“Ал-Ворис” исмининг маъноси нима? 30.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли Одилхон қори ака. Маълумки, ворис деганда, меросхўрни тушунамиз. Лекин Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ичида “Ал-Ворис” исмининг маъносини китоблардан ўқиб, яхши тушунмадим. Аллоҳ қандай қилиб меросхўр бўлади. Ахир У беҳожат Зот-ку?! Шунинг учун, ўзингиз шу ҳақида маълумот берсангиз. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!

Булим Ақида
5335
Жавоб:

Ва алайкум aссалом. Аллоҳ таолонинг “Ал-Ворис” исми, барча махлуқотлар ўтиб кетганидан кейин ҳам боқий қолувчи Зот маъносини англатади. Аллоҳ таоло шундай деган: “Шак-шубҳасиз, Биз Ўзимиз бу ерга ва ундаги бор жонзотга меросхўр бўламиз (яъни, барча жонзотлар ўтади, Ёлғиз Аллоҳ қолади). Ва фақат Бизгагина қайтадилар” (Марям сураси, 40-оят).
      Бошқа ўринда шундай дейилган: “(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир. Буюклик ва карам Соҳиби бўлган Парвардигорингизнинг юзи – Ўзи мангу қолади” (Ар-Раҳмон сураси, 26-27-оятлар). Демак, Аллоҳнинг “Ал-Ворис” исми боқий қолувчи, ҳеч қачон ўлмайдиган Зот маъносини англатади. Бу исмда, “кимдандир мерос олувчи” маъноси йўқ. Зеро, Аллоҳ махлуқотларидан Беҳожат Зотдир.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218782
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98144
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47164
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45617
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Ал-Ворис” исмининг маъноси нима? 30.09.2015

Ассалому алайкум, ҳурматли Одилхон қори ака. Маълумки, ворис деганда, меросхўрни тушунамиз. Лекин Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ичида Ал-Ворис исмининг маъносини китоблардан ўқиб, яхши тушунмадим. Аллоҳ қандай қилиб меросхўр бўлади. Ахир У беҳожат Зот-ку?! Шунинг учун, ўзингиз шу ҳақида маълумот берсангиз. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!

5335