Ассалому алейкум
Мавзу:

Аллоҳга нисбатан меҳрибон ва раҳмли сифатларини ишлатиш мумкинми? 08.09.2015

Савол:

Аллоҳ таолога нисбатан "меҳрибон", "раҳмдил" каби сифатларни қўллаб бўлмайдими? Мисол учун "раҳмдил" сифатини қўшиб айтилса, Аллоҳнинг дили, қалби бор бўлиб қолади ва бу жоиз эмас. Лекин "раҳмли", "меҳрибон" каби сифатлар билан сифатлаш жоизми?

Булим Ақида
4130
Жавоб:

Ва алайкум ассалом: Ҳа, Аллоҳга нисбатан “раҳмли”, “меҳрибон” каби сўзларни ишлатиш жоиз. Албатта, Аллоҳга “дил”, “қалб” сифатларини нисбат бериш мумкин эмас. Аммо, ҳарбир тилнинг ўз табиати, урфи бўлади. Аллоҳ таолони инсонларга ўхшатиш фикридан йироқ бўлган ҳолда тилдаги урф нуқтаи назаридан мажозий маънода “раҳмдил”деб айтишнинг зарари йўқ, деб ўйлаймиз. Русларда ҳам “бисмиллаҳирроҳманирроҳийм”ни “во имя Аллаҳа милостивого, милосерднего” дея “раҳмдил” деган сўз билан таржима қилишади. Фақат Аллоҳда дил ёки қалб бор деб эътиқод қилмаслик керак. Акс ҳолда Уни яралмишларга ўхшатиб қўйган бўлинади. Аллоҳни махлуқотларга ўхшатиш эса асло жоиз эмас, балки, қасддан шундай қилса, куфр бўлиб қолади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳга нисбатан эҳтиётан “раҳмдил”деган сўзни ишлатмаган маъқул. Унинг ўрнига “меҳрибон”, “раҳмли” сўзларини ишлатиш керак. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217262
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар